Olusegun Obasanjo

ОБАСАНЖО (Обасанжо) Олусегун (1937.5.3, Абеокута шаҳри) — Нигерия давлат арбоби. Генерал.
Биография
- Абеокутадаги баптистлар мактабини тугатган.
- Англия ва Ҳиндистондаги ҳарбий ўқув юртларида ўқиган. Нигерия армиясида турли лавозимларда ишлаган.
- 1975—76 йилларда Нигерия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи.
- 1976—79 йилларда Нигерия Федератив Республикаси ва федерал ҳарбий ҳукумат бошлиғи, Олий ҳарбий кенгаш раиси, қуролли кучлар бош қўмондони.
- 1979-йил 1 октабрда ҳокимиятни фуқаро маъмуриятига топширган ва ўз фермасида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган. Айни пайтда сиёсий фаолиятини ҳам давом эттирган: турли халқаро ташкилотлар ишида фаол қатнашган. Нигерия ҳукумати фаолиятини танқид қилганлиги ва унга оппозицияда бўлганлиги учун 1995—98 йилларда қамоқда бўлган.
- 1999-йилги президент сайловида ғалаба қозонган ва шу йилдан Нигерия Федератив Республикаси президенти.[1]
- 2021-йил август ойида Африка Иттифоқи Олусегун Обасанжони Африканинг Тинчлик учун олий вакили этиб тайинлади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |