Олёкма (саха.: Өлүөхүмэ) — Россия Федерациясининг Чита ва Амур вилоятлари ҳамда Саха (Якутия)даги даре. Ленанинг йирик ўнг ирмоғи. Олекмин-ский Становик тоғларининг шимол ён бағирларидан бошланиб, аввал шимоли-шарқ, сўнгра шимоли-ғарбга оқиб Олёк-минск шаҳри яқинида Лена дарёсига қуйилади. Уз. 1436 км, ҳавзасининг майдони 210 минг км². Олёкма, асосан, ёмғир ва қор сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 1950 м³/сек. Дарё октабр ўрталаридан май ўрталарига қадар муз билан қопланиб ётади. Асосий ирмоқлари: ўнгда — Тунгир, Нюкжа; чапда — Чара. Енюк ст-ясидан қуйилиш жойигача кема қатнайди. Тунгир ирмоғи қуйилган жойдан ёғоч оқизилади.[1]

Олёкма


Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил