Омамори - синтоизм ёки буддизмдаги муайян ма’будга бағишлаб тайёрланган тумор. “Омамори” японча сўз бўлиб, “ҳурмат”, “ҳимоя” ма’ноларини англатади. Омамори одатда бирор турдаги матодан тайёрланиб, унинг ичига қоғоз ёки ёғоч бўлагига ёзилган ва ибодат вақтида ўқиладиган дуолар жойланади. Маҳаллий аҳоли улар турли вазиятлар, жумладан, берилган топшириқларни бажариш ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишдан ёрдам беришига ишонишади. Омамори одатда сумка, мобил телефонлар, машина ва бошқа транспорт воситаларида хавфсиз юриш мақсадида олиб юрилади. Омаморининг дизайнидан у яратилган жой ҳақида билиб олишингиз мумкин. Туморнинг бир томонига у нима мақсадда фойдаланиши ва бошқа томонига тумор тайёрланган жойдаги ибодатхона тасвири туширилган бўлади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 311.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.