Омар Габер (талаффузи: Умар Габер; 1992-йил 30-январда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида туғилган) — мисрлик футболчи, „Пйрамидс“ футбол клуби ва Миср терма жамоаси ҳимоячиси. 2012-йилги Лондон ёзги Олимпия ўйинлари ва 2018-йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси.

Омар Габер
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Омар Маҳмоуд Эл Саед Габер
Таваллуд санаси 1992-йил 30-январ (1992-01-30) (34 ёш)
Таваллуд жойи Қоҳира, Миср
Бўйи 1.74 м
Амплуаси ҳимоячи, ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Замалек
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1997—2010 Замалек
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2010—2016 Замалек 114 (10)
2016—2018 Басел 13 (0)
2018—2018 Лос Ангелес 7 (0)
2018—2022 Пйрамидс 103 (2)
2022— Замалек 0 (0)
Миллий терма жамоа
2011—2012 Миср У20 6 (1)
2011—2014 Миср У23 20 (2)
2011— Миср 26 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 8-март учун)

Клублардаги фаолияти

2016-йилнинг ёзида Омар Швейсариянинг „Базели“ футбол клубига кўчиб ўтган ва тўрт йиллик шартнома имзолаган[1]. Трансфер суммаси 1,65 миллион еврони ташкил қилган. 24 июл куни „Сион“ футбол клубига қарши ўйинда у Швейсария Суперлигасида дебют қилган[2].

2017-йил ноябр ойида Габер 2018-йил 1-январдан бошланган бир йиллик ижара эвазига Американинг Лос-Ангелес шаҳрига кўчиб ўтишга рози бўлган[3]. Уни Америка клубига ўтишга аввалроқ Омар билан Миср терма жамоасида ишлаган мураббий Боб Брадлей кўндирган[4]. 14-апрел куни Канаданинг „Ванcоувер Wҳитеcапс“ жамоасига қарши ўйинда у МЛСда дебют қилган[5].

2018-йил 12-июлда „Лос Ангелес“ футбол клуби ижара шартномаси асосида, Габерни сотиб олган, лекин уни дарҳол Мисрнинг „Пйрамидс“ футбол клубига қайта сотган[6].

Халқаро фаолияти

2011-йилда Миср ёшлар терма жамоаси таркибида Габер Колумбияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Турнирда у Бразилия, Панама ва Аргентина жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган[7][8][9]. Бразилияликларга қарши кечган дуэлда Умар гол урган.

2011-йил 3-сентабрда Габер Миср терма жамоасида дебют қилган ва 2012-йил Африка Миллатлар Кубоги саралашида Серра-Леонега қарши ўйинда захирадан майдонга тушган.

2012-йилда Габер терма жамоанинг Лондон Олимпиадасига бориши учун таркибга киритилган. Турнирда у Япония ва Беларус терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушган[10][11].

2017-йилда терма жамоа таркибида Габер Габонда бўлиб ўтган Африка Миллатлар Кубогининг кумуш медали соҳибига айланган. Турнирда у фақат Буркина-Фасога қарши ярим финал учрашувида майдонга тушган[12].

2018-йилда Омар Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган. Турнир давомида бирор марта футболчи майдонга киритилмаган.

Статистика

Жамоа Мавсум Лига Миллий кубок Халқаро кубок Жами
Ўйин Гол Узатма Ўйин Гол Узатма Ўйин Гол Узатма Ўйин Гол Узатма
ЗамалекMisr bayrogʻi Миср 2009—2010 6 0 0 0 0 0 0 0 0 6 0 0
2010—2011 19 0 1 4 0 0 2 0 0 25 0 1
2011—2012 10 0 0 0 0 0 5 0 0 15 0 0
2012—2013 11 2 1 3 0 0 7 1 3 21 3 4
2013—2014 21 3 0 3 0 0 9 1 2 33 4 2
2014—2015 27 4 4 4 0 0 0 0 0 31 4 4
2015—2016 23 1 3 1 1 1 3 0 0 27 2 4
Жами 117 10 9 15 1 1 26 2 5 158 13 15
БаселShveytsariya bayrogʻi Швейсария 2016—2017 12 0 2 3 0 0 1 0 0 16 0 2
2017—2018 1 0 0 3 0 0 0 0 0 4 0 0
Жами 13 0 2 6 0 0 1 0 0 20 0 2
Лос АнгелесAQSH bayrogʻi АҚСҲ 2018 - - - - - - - - - - - -
Жами - - - - - - - - - - - -
Умумий фаолиятида 130 10 11 21 1 1 27 2 5 178 13 17

Манбалар

  1. ↑ „Полузащитник сборной Египта Габер перешел в «Базель»“. спорц.ру (2016-йил 11-май). 2016-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-июл.
  2. ↑ „Базель ВС. Сьон 3:0“. соccерwай.cом (2016-йил 26-июл). 2016-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-август.
  3. ↑ „Эгйптиан Интернатионал Омар Габер жоинс ЛАФC фром ФC Басел“ (эн). ФОХ Спорц (2017-йил 21-ноябр). 2018-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-июл.
  4. ↑ Тарек Талаат анд Олуwашина Окележи. „Боб Брадлей персуадес Эгйпт'с Омар Габер то жоин Лос Ангелес ФC“ (эн). ББC (2017-йил 22-ноябр). 2017-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-декабр.
  5. ↑ „Ванкувер Уайткэпс ВС. Лос-Анджелес 0:2“. соccерwай.cом (2018-йил 14-апрел). 2018-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-май.
  6. ↑ Чарлес Боэҳм. „ЛАФC таке уп Омар Габер'с оптион, трансфер ҳим то Эгйптиан сиде Пйрамидс ФC“ (эн). МЛСсоccер.cом (2018-йил 12-июл). 2018-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-июл.
  7. ↑ „Бразилия (до 20) ВС. Египет (до 20) 1:1“. соccерwай.cом (2011-йил 30-июл). 2016-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-июл.
  8. ↑ „Египет (до 20) ВС. Панама (до 20) 1:0“ (ру). соccерwай.cом (2011-йил 2-август). 2017-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-июл.
  9. ↑ „Аргентина (до 20) ВС. Египет (до 20) 2:1“. соccерwай.cом (2011-йил 10-август). 2018-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-июл.
  10. ↑ „Япония (до 23) ВС. Египет (до 23) 3:0“. соccерwай.cом (2012-йил 4-август). 2018-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-июл.
  11. ↑ „Египет (до 23) ВС. Белоруссия (до 23) 3:1“. соccерwай.cом (2012-йил 1-август). 2018-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-июл.
  12. ↑ „Буркина-Фасо ВС. Египет 1:1“. соccерwай.cом (2017-йил 1-феврал). 2018-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 6-феврал.