Омдурман — Судандаги шаҳар. Оқ Нил дарёси бўйида (унинг Кўк Нилга қўшилиш жойида). Аҳолиси 230 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Ҳартум ва Шимолий Ҳартум шаҳарлари билан бирлашиб йирик агломерацияни ташкил этади. Савдотранспорт маркази (чорва, тери, матолар билан савдо қилинади). Тўқимачилик, тери, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ислом университети, Миллий театр, Махди Муҳаммад Аҳмад мақбараси бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил