Омер Нажи

Ўмер Нажи (1878-йил Бурса, 1916-йил Киркук ), турк аскари, Иттифоқ ва Тараққиёт ва Тешкилат-и Маҳсуса а'зоси.

Ҳаёти

Ўмер Нажи Бей Кавказлик турк муҳожирлар оиласига мансуб. У 1878-йилда Бурсада туғилган. У уруш пайтида оиласидан айрилган. Уни Дафтардорбўлган Жамол Бей ва унинг рафиқаси асраб тарбиялаган[1]. Жамол Бей Бағдод хазиначиси бўлганида, Ўмер Нажи Бей хусусий ўқитувчиларидан араб, форс ва франсуз тилларидан сабоқ олган[1] У болалигиданоқ хусусий таълим олган ва Жамол Бей унинг тинч ҳаёт кечиришини хоҳлаган бўлса-да Нажи ҳарбий хизматни танлаган. Бурсадаги Ишиклар ҳарбий лицейида ўқиб юрган кезларида ўқитувчилари ва деярли барча дўстлари уни келажакнинг муваффақиятли аскари эмас, балки кучли шоир ва оташин нотиқ сифатида кўрдилар. У кўп ўқиган, ўқиганларининг аксарияти Номиқ Камол, Тевфиқ Фикрет шеърлари ва “Ёш турклар” нинг махфий нашрларини ўқиган эди. Шунинг учун у тез-тез муаммога дуч келган. Натижада, у Бурсада ўқиётган кўп вақтини мактаб қамоқхонасида ўтказган[2].. Ўмер Нажи Бурса ҳарбий лицейида олган жуда кўп жазоларининг кўплиги туфайли мактабдан ҳайдалган ва кейинчалик уни Монастир ҳарбий лицейига кўчиришган. 1896-йилда у шу мактабда курсдоши бўлган салониклик Мустафо Камол билан яқин дўстликни бўлган Салоникалик Мустафо Камол ва Ўмер Нажи мактабда ўқиб юрганларида бир қанча журналларни нашр эттиргиздиладилар ва улар Ҳарбий Академия талабаларига ўз фикрларини акс эттиришга ҳаракат қилганлар. 1902-йил 10-февралда ҳарбий мактабини тугатиб, иккинчи лейтенант унвонига эга бўлгач, 1902-йилда Пирешовадаги ҳарбий отрядга тайинланган. 1903-йилда у ўша ернинг қўмондони бўлган Эдирнелик маёр Меҳмед Али Бейнинг қизи Эмине ҳонимга уйланган. 1905-йилда Жандармерияни ташкил қилиш учун келган италян генерали Георги Пошонинг таржимони ва ёрдамчиси этиб тайинланган[1] Кейинроқ Салоникига жойлашиб олиб, ҳафталик “Болалар боғи” номли журналда мақолалар чоп эта бошлаган ва у кейинчалик у султон Абдулҳамидга ИИ қарши сиёсий фаолиятни юрита бошлаган. 1895-йилда ўрта мактабни бир йилда тугатган ва Монастирда ҳарбий тайёргарлик мактабига бирга борган Мустафо Камол билан Усмонли Озодлик Жамиятида қатнашиб, мустабид бошқарувни йўқ қилиш йўлида ноқонуний фаолият олиб боришган. Қўлга тушишини билгач у Европага қочиб кетган[1] 1908-йилги Ёш турклар инқилобидан кейин Истанбулга келган ва Иттифоқ ва тараққиёт қўмитасига аъзо бўлган; Бу ерда у директорлар кенгаши а'золигигача кўтарилди; Боб-и Али босқинидан олдин халқни қўзғатган нотиқлардан бири бўлган Ўмер Нажи, халқни Комил Пошо ҳукуматига қарши қўзғатиб, тўнтариш пайтида халқнинг Иттифоқ ва тараққиёт қўмитаси тарафида бўлишини та'минлаган[3]... Босқин пайтида унинг яқин дўсти Мустафо Нежип ўлдирилган. Триполи уруши пайтларида кўнгилли бўлиб хизмат қилган ва 1912-йил апрел-август ойлари орасида парламентга Қиркларели тумани депутати этиб сайланган[1] У Кавказ фронтида, Эронда офицер сифатида хизмат қилган эди. Бу ерда эса у махсус ташкилот ходими сифатида рейдлар ўтказган ва тўда урушларини олиб борган[2] У Тифдан вафот этган ва 1916-йилда Киркукда дафн этилган[4] [1]

Отатурк билан дўстлик

Монастир ҳарбий тайёргарлик мактабида (ўрта мактаб) Мустафо Камолга энг кўп та'сир қила олган дўстлардан бири Ўмер Нажи эди. Ўмер Нажи Мустафо Камолда адабиёт ва ше’риятга бўлган қизиқишини уйғотган.

Кейинги йилларда Иттифоқ ва Тараққиёт қўмитаси нотиқлигига айланган ва ёшлиги чўгидаёқ вафот этган О’мер Нажи Бурса лицейидан ҳайдалиб, Монастир лицейига юборилаган.

Мустафо Камол ўз хотираларида шундай изоҳ беради:

“Шу пайтгача адабиёт билан унчалик алоқам йўқ эди. Марҳум Ўмер Нажи Бурса ўрта мактабидан ҳайдалиб, синфимизга келди. Ўшанда ҳам у шоир эди. У мендан ўқиш учун китоб сўради. Унга барча китобларимни кўрсатдим, у ҳеч қайсисини ёқтирмасди. Дўстимга китобларим ёқмаганидан хафа бўлдим. Ўшанда мен ше’рият ва адабиёт билан танишдим. Мен ишлай бошладим ше’рият менга жозибадор бўлиб туюлди. Лекин ше’рият билан шуғулланишимга Китобет Хўжа деган янги одам халал берган. “Бундай изланишлар сизни ҳарбий хизматдан чалғитади”, деди у. Ваҳоланки, яхши ёзиш истаги менда доим сақланиб қолган.”

О замана кадар эдебиятла çок темасıм олмамışтı. Мерҳум Öмер Наcи, Бурса İдади'синден ковулмуş, бизим сıнıфа гелмиşти. Даҳа о заман şаирди. Бенден окуяcак китап истеди. Бüтüн китапларıмı гöстердим, ҳиçбирини беğэнмеди. Бир аркадаşıн китапларıмдан ҳиçбирини беğэнмемеси гücüме гитмиşти. Şиир ве эдебиятла о заман танışтıм. Çалışмая баşладıм. Şиир бана cазип гöрüндü. Факат Китабет Ҳоcасı дие ени гелен бир зат бени şиирле уğраşмактан мен этти. 'Бу тарз уğраşлар сени аскерликтен узаклаşтıрıр,' деди. Не вар ки, гüзел язмак ҳевеси бен де ҳеп баки калдı.

Бу огоҳлантиришни берган устозим Меҳмет Асим Афанди эди. Мустафо Камол пошо кейинчалик уни ўз дўсти Али Фуат пошога худди шу воқеани шундайича айтган:

“Агар ўқитувчимиз ёрдамга келмаганида, мен ҳам шоир бўлардим, чунки менда хоҳиш бор эди. Осим афанди бир куни менга қўнғироқ қилиб: “Қаранг, ўғлим Мустафо, ше’р ёзишни тўҳтатинг. Бу иш сизга яхши аскар ва қўмондон бўлишингизга халақит беради. Бошқа ўқитувчиларингиз билан ҳам гаплашганман. Улар ҳам мен каби ўйлашмоқдалар. Нажига қараманг, у хаёлпарастроқ бола. Келажакда яхши шоир ва нотиқ бўлиб етишиши мумкин, лекин ҳарбий касбда ҳеч қачон кўтарила олмайди”. Воқеалар устозимнинг нақадар ҳақ эканини исботлаган. Гарчи у хоҳласа ҳам, Нажи ҳарбий штаб ходимигача бора олмаган."

Бу огоҳлантириш ва йўл-йўриқлар орқали Мустафо Камолнинг ҳаёти ва тақдирига бевосита та'сир қилганига шубҳа йўқ эди. Бироқ Мустафо Камолнинг интеллектуал инфратузилмасининг шаклланишига ва бошқа омиллар қатори Ўмер Нажининг ҳам муҳим рол ўйнаганлиги шубҳасиз бўлган[5]....

Манба

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Тüркие Бüйüк Миллет Меcлîси Вакфı Яйıнларı Но : 15 Тüрк Парламенто Тариҳи Меşрутиете Геçиş Сüреcи И. ве ИИ. Меşрутиет ИИ. Cилт Аян Ве Мебûсâн Меcлислери Üелеринин Öзгеçмиşлери Проф. Др. İҳсан Гüнеş Тüрк Парламенто Тариҳи Араşтıрма Грубу сайфа 354
  2. ↑ 2,0 2,1 „Çалışма Аркадаşларı: Öмер Наcи“. Ататüрк ве Тüркие Cумҳуриети (12 майıс 2020). 11 аралıк 2000да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12 майıс 2020.
  3. ↑ Куяş, Аҳмет (2013). „Бâб-ı Âли Баскıнı: 100. Йıл“. НТВ Тариҳ. № 48. 26–35-бет. ИССН 1308-7878.
  4. ↑ Öмер Наcи, Тüрк Бüйüклери Дизиси:45, Анкара: Кüлтüр ве Туризм Баканлığı Яйıнларı, 1987 — 9-бет. ИСБН 975-17-0008-6. 
  5. ↑ „Мустафа Кемал ве Öмер Наcи“ (12 майıс 2020). 26 şубат 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12 майıс 2020.