Омина хотун (усмонли туркча: امینه خاتون‎‎) – Дулкадироğулларı бейлиги ҳукмдорининг қизи, усмоний султон Меҳмед И нинг рафиқаси ҳамда тахминларга кўра султон Мурод ИИ нинг онаси бўлган. Оминанинг таваллуди, вафоти ва қаерга дафн этилгани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас[1].

Омина хотун
туркча: Эмине Ҳатун
Таваллуди ноаниқ
Вафоти ноаниқ
Усмоний империяси
Турмуш ўртоғи Меҳмед И
Болалари Мурод ИИ
Отаси Сули Шабанбек ёки Маҳмудбек

Ҳаёти

Омина Марашда (Қаҳрамонмаръаш) таваллуд топган[1]. Унинг отаси Дулкадироğулларı бейлиги ҳукумдори бўлган[2]. Бўстонзода Оминага „юлдуздек соф ва бенуқсон“ деб таъриф берган[1]. Тарихчилар унинг отаси ким эканлиги бўйича баҳслашган. Эдвард вон Замбаур, Франс Бабингер, Э. Алдерсон ва Исмоил Узунчаршили фикрига кўра, унинг отаси Сули Шабанбек бўлган. Ч. Улучай эса унинг отаси Сулибек деб ёзган. Н. Сакаўғлининг фикрига кўра, Оминанинг отаси Насриддин Меҳмедбек ёки Сули исмли шахс бўлиши мумкин. Тарихчилар Р. Юнанч, Ж. Мордтман ва К. Имбер Оминанинг отаси Меҳмедбек бўлган деб ёзишган[2].

Никоҳи

Омина ва Меҳмеднинг турмуш қуриш вақти ҳам аниқ эмас. Омина келин бўлиб қаерга келгани ҳақида ҳам маълумотлар етарли эмас, лекин тахминларга кўра Амася ёки Бурса шаҳарларидан бири бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган. Чунки солномачи Нешрининг ёзишича тўй ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот берилмаган[3]. Меҳмед Чалабийнинг олдига, у Токатда овқатланаётган пайтда Дулкадироğлудан элчи келган. Улар узоқ вақт гаплашишган ҳамда низони тугатишга қарор қилишган. Шундан сўнг улар ўртасидаги муносабатлар яхшиланган. Кейин султон Дулкадироğлунинг қизи билан унаштирилган. Кейинчалик унга султон томонидан совғалар ва никоҳ узуги олиб келинган[3]. Э. Алдерсон унаштирув 1399-йилда Боязид Дулқодирни бўйсундирганидан сўнг содир бўлган деб ҳисоблаган, бироқ никоҳ кейинроқ, яъни 1404-йилда Меҳмеднинг ҳолати нисбатан яхшиланганидан сўнг тузилган[4].

Айрим тарихчилар бу никоҳни 1403-йилда, яъни Меҳмед Чалабий маркази Анқарада жойлашган Боязидга тегишли собиқ Анадолу мулкларининг бир қисмини бошқара бошлаган ва Чамурлу жангида укаси Исо Чалабийни мағлубиятга учратгандан кейин амалга оширилганига ишонишади. Мазкур никоҳ Меҳмед Чалабий ҳамда отлиқ қўшинлари ва чавандозлари билан машҳур бўлган Дулкадироğулларı бейлиги билан иттифоқини мустаҳкамлашга туртки бўлган. Бу иттифоқ Маҳмуд Чалабийга Исо Чалабийни енгишга имкон берган[5][6]. Дулқодирбек учун Меҳмед билан иттифоқ тузиш зарур бўлган, чунки Дулкадироğулларı мамлуклар билан чегарада бир неча марта уруш келтириб чиқаришган. Бейлик ҳукмдорлари Халилбек ва Сули мамлуклар томонидан уюштирилган қотилликларнинг қурбони бўлишган[1].

Болалари

Омина хотуннинг фарзандлари борлиги ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ[1]. Бу масала бўйича турли манбалар ва фикрлар мавжуд[1]. Э. Алдерсон ва Х. Лоурининг ёзишича, Омина 1403–1404-йилларда таваллуд топган султон Мурод ИИ нинг онаси бўлган[7][8][9]. Мурод 1421-йилда султон бўлган, Энтони Алдерсон Омина ўғлининг тахтга ўтиришидан олдин вафот этганини тахмин қилган[10]. Аммо баъзи тарихчилар Муродни Оминанинг ўғли эканлигига шубҳа қилишади. Ҳ. Иналжик Муроднинг онасини Меҳмеднинг хотини эмас, канизак сифатида тарифлаган. Турк тарихчиси Ҳ.Ҳусамеддин эса ўзининг „Тарихи Амасия“ китобида Муроднинг онасини аслзода турк аёли, Дивитдор Аҳмад пошонинг қизи Шаҳзода хотун деб ёзган[11].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Сакаоğлу 2015.
  2. ↑ 2,0 2,1 Алдерсон 1956; Узунçарşıлı 1969; Кастрицис 2007; Йинанç 1988; МОРДТМАНН-МАНАГЕ 1991; Имбер 1993; Улуçай 2001; Сакаоğлу 2015.
  3. ↑ 3,0 3,1 Нешри 1984.
  4. ↑ Алдерсон 1956, табле ХХВ, cомм.4.
  5. ↑ Алдерсон 1956; Узунçарşıлı 1969.
  6. ↑ Кастрицис 2007, с. 80.
  7. ↑ Алдерсон 1956, табле ХХВИ.
  8. ↑ Лоwрй 2003, с. 153.
  9. ↑ Сüрейя, 1 Cилд 1996; Улуçай 2001.
  10. ↑ Алдерсон 1956, с. 83 (прим.).
  11. ↑ İналcıк 2006.

Адабиётлар