Омир Арбинжоний (арабча: أمير الاربنجني) — Муҳаддис

Омир Арбинжоний
Шахсий маълумотлар
Вафоти 905-906-йил
Дини Ислом
Танилган соҳаси Муҳаддис

Тўлиқ исми Абу Муслим Омир ибн Мукомил ибн Муҳаммад ибн Қутн ибн Усмон ибн Абдуллоҳ ибн Осим ибн Холид ибн Қурра ибн Мушриф Ҳамадоний Арбинжоний. Омир Арбинжоний бошланғич таълимни Самарқандга қарашли Арбинжон қишлоғида бобоси Муҳаммад ибн Қутндан олган. Чунки, унинг бобоси Муҳаммад ибн Қутн ҳам ўз замонасининг илимли, фозил ва таниқли ҳадис ровийси бўлган. Омир Арбинжоний тўғри сўз, ишончли ва фозил киши бўлиб улғайган. У томонидан ривоят қилинган ҳадислар ишончли ҳисобланган. У доимо эшитган ва билганларини ёзиб юрган.

Устозлари

Омир Арбинжоний Абу Салама Яҳё ибн Муғира Махзумий, Ҳошим ибн Қосим Ҳароний, Ҳорун ибн Мусо Фаравйи, Салама ибн Шубайб каби алломалардан таълим олган ва улардан ҳадислар ривоят қилган.

Шогирдлари

Омир Арбинжонийдан Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳошим Заҳабий, Абдураҳмон ибн Фатҳ Сирож ва Муҳаммад ибн Закарё ибн Ҳусайн Насафий каби алломалар таълим олган ва ҳадис ривоят қилган.

Вафоти

Манбаларнинг гувоҳлик беришича, Омир Арбинжоний 293/905-906 йилда вафот этган[1].

Манбалар

  1. ↑ Абдулкарим Самъоний. Ансоб. Ж. 1. — Байрут, 1988. — Б. 104.