Omma
Омма — оддий қилиб тушунтирилганда, „оломон“, „омма“ ва „авом“ сўзлари инсонларнинг маълум жиҳатлардаги муштараклик (миллий, касбга доир, жинсий ва ҳоказо) туфайли бирлашишини англатади[1]. Психологик нуқтаи назарга кўра, бу сўзнинг аҳамияти баланд. Барча инсонларнинг ғоя ва ҳислари муштараклик касб эта бошлаган нуқтада, инсоннинг тафаккурга эга бўлган шахсияти йўқолиб боради. Тафаккур тарзи бир хил шаклга кирган одамлар жамоасини ташкилий омма деб аташ мумкин.
Омманинг хусусияти
Шахсий тафаккур тарзи йўқолиб, ҳислар ва ғоялар бир хил шаклга кириши омманинг асосий хусусиятларидан биридир.
Аммо бу доим ҳам омма таркибидаги шахсларни бир вақтнинг ўзида битта жойда бўлиши кераклигини англатмайди.
Бошқа бир томондан, бутун бошли миллат маълум таъсирлар оқибатида оммага айланиб қолиши мумкин.
Омманинг тафаккурга таъсири
Омманинг фикрлаш тарзини аниқлик билан тушунтириб бериш мушкул, чунки унинг айрим жиҳатлари нафақат миллатга қараб балки омманинг табиатига қараб ҳам фарқланиши мумкин. Шахсларнинг ҳаёт тарзи, яшаш манзили ва характери қандай бўлмасин, уларнинг оммага бирлашиши улар ёлғиз ва алоҳида бўлганда туядиган ҳислари, ўйлайдиган фикрлари ва ҳаракатларидан умуман фарқли ўй ҳис ва ҳаракатларни амалга оширишига олиб келади. Баъзи бир ғоя ва ҳислар фақат оммавий кўринишдагина мавжуд бўлиб, ҳаракат мақомига ўта олади.Оммада умумий хусусиятларнинг устунлик қилиши омма тафаккур қобиляти нима учун баланд бўлмаслигини изоҳлайди.
Омма ва шахс
Дейлик, ҳар бири турли соҳаларда бўлган, турфа хил одамлар тўпланиб оммага доир қарор чиқарди. Шу ҳолатда, қарор чиқарган инсонларнинг барчаси ўз соҳасида етакчи мутаҳассислар бўлишига қарамай, уларнинг қарорни бир тўда ахмоқ томонидан чиқарилган қарорга нисбатан устун кўриб бўлмайди. Агар оммани ташкил этган шахсларнинг барчасида мавжуд турли хусусиятлар қўшилса, умуман янги ҳислатлар вужудга келади.
Шахс оммадан ажралиб туришга ҳаракат қилсагина, у алоҳида юксак даражада ривожланиши мумкин. Оммадан ажралиб турадиган машҳур шахслар, олимлар, тадбикорлар, шифокорлар ва бошқа касб эгалари доимо ўз фикрларига, дунёқарашларига эга бўладилар. Шунингдек уларнинг ривожланишида оммадан ажралиб турадиган теран иш билан шуғуланиш малакаси алоҳида ўрин тутади.
Масалан, „Миcрософт“ компанияси бош ижрочи директори Билл Гейц йилига икки марта „Тафаккур ҳафталиги“га вақт ажратар, ҳафта давомида ўзини ҳамма нарсадан ажратиб қўяр, вақтини ўқиш ва катта ғоялар ҳақида фикрлаш билан ўтказарди[2].Унинг ва бошқа таниқли шахсларнинг оммадан ажралиб туришининг сабаби айнан уларнинг оммадан фарқли бўлган хусусиятларидир.
Ҳаволалар
- Омма ва оломон психологияси
- Омма психологияси Ёутубе канали
- Омма - Викилуг'ат
Манбалар
- ↑ Лебон, Густав. "Омма псиҳологияси". Тошкент: "Ёшлар матбуоти" — 18-бет-бет. ИСБН 978-9943-20-712-7.
- ↑ Кел, Нюпорт. "Диққат". Тошкент: "Асахий боокс" — 8-бет-бет. ИСБН 978-9943-23-167-2.