Omnibus
Омнибус (лотинча омнибус — ҳамма учун) — кўп ўринли от-арава; жамоат транспортининг дастлабки тури; автобуснинг ўтмишдоши. Нечта йўловчи ташишига қараб, унга 2, 4, ҳатто 6 от қўшилган. Дастлаб (1662-йили) Парижда пайдо бўлган, кейинчалик бошқа Европа мамлакатларига тарқалган. Шаҳарлар ичида ва шаҳарлар орасида қатнаган. Ички ёнув двигатели пайдо бўлганидан сўнг (1860) аста-секин ўз аҳамиятини йўқота борган. Баъзи Европа мамлакатларида ХХ аср бошларигача қўлланган. Ҳозир Омнибус ўрнини автобус бутунлай эгаллаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |