Википедияда исми Омон ва фамилияси Ҳамдамов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Омон Султонович Ҳамдамов (тожикча: Амон Ҳамдамов; 1918-йил 5-май, Самарқанд, Туркистон АССР, ҳозирги Ўзбекистон – 2003-йил 15-декабр, Душанбе, Тожикистон) – тожик бастакори, дирижёр ва ўқитувчи. Тожикистон ССР халқ артисти (1978).

Омон Ҳамдамов
Таваллуди тожикча: Амон Ҳамдамов
5-май 1918-йил
Вафоти 15-декабр 2003-йил
Душанбе Тожикистон
Касби бастакор, дрижёр
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР - Tojikiston bayrogʻi Тожикистон

Ҳаёти

Омон Султонович Ҳамдамов 1918-йил 5-майда Самарқандда туғилган. 1941–1945-йиллардаги ЖБВ иштирокчиси. Мусиқа мактабини (1940), Сталинобод шаҳар мусиқа билим юртини (ҳозирги – Душанбе, 1952), П. И. Чайковский номидаги Давлат консерваториясини (Москва, 1958) тугатган. 15 ёшидан Самарқанд яҳудий театри бадиий труппасининг солисти (1933–1935), Тожикистон А.Лоҳутий номидаги мусиқали драма театри директори (1935–1938), театрнинг консертмейстер бўлиб фаолият юритган. Тожик халқ мусиқа оркестри а'зоси (1938–1941). Давлат мусиқа академиясини тугатгач, халқ чолғу асбоблари оркестри дирижёри (1947–62, 1979), М. Турсунзода номидаги Тожикистон давлат санъат институти доценти (1979–1999). Москвадаги тожик адабиёти ва санъатининг уч декадаси иштирокчиси (1941, 1949, 1957), Тожикистон композиторлари иттифоқи раиси ўринбосари (1968–1981). Песа, романс ва қўшиқларга мусиқа ёзган (жами 150 дан ортиқ), тожик халқ куйларини мослаштириш устида ишлаган. 1947–1991-йилларда КПСС аъзолигига кирган.

Ижоди

Ҳамдамов 150 га яқин турли асарлар муаллифи: қўшиқлар

„Комсомол“ (Абду Жаббор Қаҳҳорий шеъри, 1949),

„Сенга ошиқ бўлдим“, (Носиржон Маъсумий шеъри, 1950),

Суите „Ёввойи шабада“,

„Арзигулик умр“ (Файзулла Ансорий шеъри, 1950; 1951) ва бошқалар.

Мукофотлари

Омон Ҳамдамов 1941-йил – „Меҳнатда ўрнак кўрсатганлик учун“ медали[1], 1957-йил – „Ҳурмат белгиси“ ордени[2], 1968-йил – Тожикистон ССРда хизмат кўрсатган артист, 1978-йил – Тожикистон ССР халқ артисти унвони мукофотлари билан тақдирланган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Каталог“. 2022-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-март.
  2. ↑ „Каталог“. 2022-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-март.
  3. ↑ Аслҳо ва наслҳо. - Душанбе, 1988. – С. 141.