Омон Ҳатамов—шарқшунос филолог, ҳиндшунос, тарих фанлари номзоди, дипломат. (1944 – 2010) – Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) шарқ факултетининг 1965-йил битирувчиси.

Фаолият

  • 1966-йил Ҳиндистоннинг Гуджарот штатида таржимон
  • 1967-йил Республика Тинчликни ҳимоя қилиш комитетида масъул котиб
  • 1971-йил Вазирлар кенгашида, диний ишлар бўйича кенгаш аппаратида референт
  • 1973-май ойидан Ўзб КП МКнинг “Ахборот ва ташқи алоқалар” бўлимида инспектор
  • 1976 – 1979-йилларда КПСС МК қошидаги Ижтимоий фанлар академиясида аспирант
  • 1979 – 1981-йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаш Президиуми раиси котибиятининг мудири
  • 1981 – 1984-йилларда Бангладеш Халқ Республикасидаги элчихонада маслаҳатчи (шу орада 1982-й. Совет Иттифоқи ТИВ томонидан унга Дипломат ранги берилди)
  • 1984 – 1985-йилларда МҚнинг партия ташкилий ишлар бўлимида инспектор бўлиб ишлади
  • 1985 – 1989-йилларда Ўзбекистон КП МКнинг Ахборот ва ташқи алоқалар бўлими мудири ўринбосари
  • 1989 – 1991-йилларда Тошкент рус тили ва адабиёти институтида проректор бўлиб ишлади
  • 1991 – 1992-йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаш Президиуми аппаратида парламентлараро бўлим мудири
  • 1992 – 1993-йилларда ЎзР ТИВ да вазир ўринбосари. 2010-йил 22-февралда оғир хасталикдан вафот этди.

Илмий йўналиши

Ҳиндистондаги ижтимоий жараёнлар. 15 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

Асосий илмий ишлари

Номзодлик диссертацияси мавзуси: «Коммунистическая партия Индии в борбе за сплочение левых, демократических сил страны /1971 – 1978гг. / Академия общэственных наук при СК КПСС. – Москва, 1979.

  • Коммунистическая партия Индии в борбе за экономические интересы и демократические права индийских трудящихся (70-е годы) // Коммунисты и современный мир. Вып. ИИИ. – М.: АОН, 1979. - 2,0 п.л.
  • Ҳиндистонда 70-йиллар ички сиёсий вазият ва ҳинд Компартиясининг тутган сиёсати. Ҳинд компартияси бугунги кунда. – Тошкент, 1978. - 0,9 б.т.
  • Компартия Индии в борбе за социалныэ преобразования // Агитатор Узбекистана. – Ташкент, 1976. – №10. - 0,3 п.л.
  • Олтмишинчи йиллар шарқшунослари // Ўзбекистон шарқшунослик мактаби. – Тошкент: ЎзМЕ, 2009. – Б.372 – 382.
  • Умр зарварағи // Чин зиёли тимсоли / Фотиҳ Ғуломович Тешабоев ҳақида хотиралар. – Тошкент, 2009. – Б.21 – 29.

Манбалар

  • О'збекистон шарқшунослар библиграфияси, Тошкент, 2021