Википедияда исми Омон ва фамилияси Ҳикматов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Омон Ҳикматов (1929.5, Тошкент) — иқтисодчи олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси академик (2000), иқтисод фанлари доктори (1970), профессор (1971). Ўзбекистонда хизмат кўрсатганган (1953). Ўрта Осиёнинг қатор тоғ-геология, кончилик корхоналарида муҳандис бўлиб ишлаган (1953—61). Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институтида илмий ходим (1959—61). Ўрта Осиё Давлат режа қўмитасининг бош муҳандиси (1963—66), Ўзбекистон Давлат режа қўмитаси (Госплан) бўлим бошлиғи (1966—68), шу қўмита ҳузуридаги Иқтисодиёт илмий тадқиқот институтида бўлим мудири (1968—74), директор (1974—75). Ўзбекистон Фанлар академияси Икти-содиёт институтида директор (1975—2004). 2004-йил дан шу институтда илмий масла-ҳатчи. Илмий ишлари инвестициялар (капитал қўйилмалар) ва янги техника самарадорлигини ошириш, шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бошқа масалаларга бағишланган[1].

Адабиёт

  • Материалн к биобиблиографии уче-н[х Ўзбекистана. Аман Хикматович Хикматов, Т., 1989.

Манбалар

  1. ↑ "Ҳикматов Омон" ЎзМЕ. Ҳ-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил