Omonulla Fayzullayev
Омонулла Файзуллаев (1921-йил 4-май, Тошкент) — файласуф олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), фалсафа фанлари доктори (1973), профессор (1977). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1942—1945). Ўрта Осиё университетининг физика математика факултетини тугатган (1949). „Қизил Ўзбекистон“ газзетасида адабий ходим, Ўзбекистон „Билим“ жамиятида бош муҳаррир (1946—1949). Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти назарий механика кафедрасида катта ўқитувчи (1952—1957), Республика илмий техника информацияси институти директори (1957—1959). 1959-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ инсти.да бўлим мудири, етакчи илмий ходим. Илмий асарлари мутафаккирларимизнинг жаҳон фани ривожланишига қўшган ҳиссасини тадқиқ қилишга, табиацҳуносликнинг фалсафий муаммоларига бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1981). „Жасорат“ медали (1995), „Дўстлик“ ордени (2003) билан мукофотланган.
Адабиёт
- Проблеми противоречия в трудах классиков естествознания и философии Средней Азии, Т., 1974;
- Муҳаммад алХоразмий ва унинг илмий мероси, Т., 1983;
- Классическая наука Средней Азии и современная мировая сивилизация (под. ред. П.К. Хабибуллаева и А.Ф. Файзуллаева), Т., 2000.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |