Он Арид Гроунд
„Он Арид Гроунд: Политиcал Эcологиэс оф Эмпире ин Руссиан Cентрал Асиа“ (таржимаси „Қурғоқчил ерда: Россия [босиб олган] Марказий Осиёда империянинг сиёсий экологияси“) — Женнифер Кеатинг қаламига мансуб китоб. Кеатинг ўзи мустақил ёзган илк йирик асар[1]. 2022-йил Кембриж университети нашриётида чоп этилган. Китобда Россия империяси Марказий Осиёни босиб олганидан то Совет Иттифоқи ўрнатилгунига қадар бўлган даврда минтақада содир бўлган ижтимоий ва экологик ўзгаришлар ҳақида сўз боради. Асарни ёзишда Кеатинг Санкт-Петербургдаги Россия давлат тарихи архиви, Олмаотадаги Қозоғистон Республикаси Марказий давлат архиви материалларидан фойдаланган, аммо Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий архиви материалларидан фойдалана олмаган[2].
| Муаллиф(лар) | Женнифер Кеатинг |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и |
тарих антропология |
| Нашр этилган санаси | 2022 |
| Нашриёт | Кембриж университети нашриёти |
| Саҳифалар сони | 268 |
| ИСБН | ИСБН 978-0-192-85525-1 |
Кутиб олиниши
„Он Арид Гроунд“ танқидчилар томонидан юқори баҳоланди. Дависдаги Калифорния университети ходими Иан W. Cампбелл Кеатининг Россия импераилизмининг экологик таъсирини маҳорат билан очиқлаб берганини олқишлади[1]. Оксфорд университети қошидаги Неw Cоллеге ходими Алехандер Моррисон эса китоб нафақат Марказий Осиёни ўрганувчи олимлар, балки Европа колониализми тарихига қизиқадиганлар учун ҳам муҳим асар эканлигини таъкидлади[2]. Ҳар икки муаллиф Кеатинг фақат пахта саноати билан чекланмай, бошқа табиий ресурсларни ҳам таҳлил қилганини олқишлади.
Айни дамда, Cампбелл айрим аргументлар етарлича асослаб берилмаганини танқид қилди. Моррисон эса китоб нисбатан қисқа эканлигига эътироз билдирди, аммо буни инглизча манбалар озлиги билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, Cампбелл ҳам, Моррисон ҳам Кеатингни бошқа экология тарихчилари каби ҳайвонлар ва жонсиз табиатни „фаол агент“ ўлароқ тасвирлаганини танқид қилди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Cампбелл, Иан W. (1-сентябр 2024-йил). „Женнифер Кеатинг. Он Арид Гроунд: Политиcал Эcологиэс оф Эмпире ин Руссиан Cентрал Асиа “. Тҳе Америcан Ҳисториcал Ревиэw (инглизча). 129-жилд, № 3. 1225–1226-бет. дои:10.1093/аҳр/рҳаэ221.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ 2,0 2,1 Моррисон, Алехандер (14-июн 2024-йил). „Он Арид Гроунд: Политиcал Эcологиэс оф Эмпире ин Руссиан Cентрал Асиа, бй Женнифер Кеатинг“. Тҳе Энглиш Ҳисториcал Ревиэw (инглизча). 139-жилд, № 596. 278–280-бет. дои:10.1093/эҳр/cеаэ023.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()