Ona (roman)
Она — Максим Горкий томонидан 1906–йилда АҚШдаги саёҳати давомида ёзилган роман[1]. Горкий ўзининг ушбу романини энг омадсиз асарларидан бири деб ҳисоблаган. Чунки замонавий танқидчилар кўпинча уни танқид қилишган, бадиий камчиликларини кўрсатишган, шу билан бир қаторда уни Горкийнинг инқилобдан олдинги романлари ичида энг муҳими деб ҳам аташган. Роман эса ҳали ҳамон ёзувчининг энг машҳур асарларидан бири бўлиб келмоқда.
| Она | |
|---|---|
Мать | |
| Файл:Она (Горкий).жпг | |
| Асосий маълумотлар | |
| Жанр | роман |
| Муаллиф | Максим Горкий |
| Оргинал тили | русча |
| Ёзилган сана | 1906 |
| Нашриёт | Апплетонъс Магазине |
Сюжети
Воқеада Россия қишлоғи ишчиларининг 20-аср бошларидаги ҳаёт йўли тасвирланган. Пелагея Ниловнанинг ўғли Павел Власов ичишни ташлаб шаҳардан олиб келинган китобларни ўқий бошлайди. Кейинчалик атрофига ўзи каби ичкиликни ташлаган дўстларини йиғади. Власовнинг дўстлари орасида социалистик интернационализм ғояларини тарғиб қилувчи украиналик Андрей Находкани ва қарашлари Павелнинг қарашларидан фарқ қиладиган деҳқон Михаил Рибин ҳам бор эди (Ричард Фриборн уни анархист деб атайди)[2]. Заводда ишчиларнинг оғир аҳволи ҳақида варақалар пайдо бўлади. Павелнинг онаси аввалига унинг бу фаолияти билан фахрланади, аммо кейинчалик бундан қо'рқишни бошлайди. Уйда тинтув ўтказилади, лекин ҳеч нарса топилмайди. Павелнинг дўстларидан бири Андрей ҳибсга олинади. Завод иш ҳақидан ушлаб қолишни жорий қилади. Павел норозилик намойишини уюштиришга ҳаракат қилади, бироқ ишчилар унга эргашишмайди ва унинг ўзи ҳам бошқалар сингари ҳибсга олинади. Пелагея Ниловна энди варақаларни ўзи етказиб беришни бошлайди.
Павел ва Андрей қамоқдан чиқиб 1-май намойишни уюштиради. Намойишчилар расмийлар томонидан тарқатиб юборилгач, иккаласи ҳам яна ҳибсга олинади. Пелагея Ниловна эса ташвиқот ишларини давом эттиради ва ўғли билан ҳам кўришиб туради. Павелнинг қамоқдан қочиши учун ёрдам беришга ҳаракат қилади, лекин Павел буни рад этади.
Суд жараёни бўлиб ўтади, унинг натижасида барча айбланувчилар манзилларига юборилади. Пелагея Ниловна варақаларни бошқа шаҳарга етказиб бериш учун махфий ташкилот томонидан ёлланади. Вокзалда бир одам унга бироз таниш кўринади, кейинроқ уни суд ва қамоқхонада кўрганини эслайди. Она ишлари фош қилинганини тушунади.
Яратилиш тарихи
Роман 1906–йилда Россияда давом этаётган инқилоб вақтида ёзувчининг Америка Қўшма Штатларига сафари чоғида ёзилган ва кейинчалик муваффақияцизликка учраган. Муаллиф бу асарда инқилобий руҳни қўллаб-қувватламоқчи бўлгани ва уни „тарғибот мақсадида“ ёзганини тан олган. Бош қаҳрамон Павел Власовнинг прототипи инқилобий руҳга эга ишчи Пётр Заломов бўлиб, китобда тасвирланган воқеалар 1902-йилдаги 1-май Сормово намойиши воқеаларига асосланган. Горкий асарнинг давомини ёзишни ҳам мақсад қилган.
Заломова Горкийнинг узоқ қариндоши бўлиб, уни биринчи марта болалигида, уйига ташриф буюрганида кўрган. Бундан ташқари, Сормово тумани Горкийнинг она шаҳри Нижний Новгородда жойлашган[3].
Мусиқада
1956-йилда Тихон Хренников роман сюжети асосида „Она“ операсини ёзган. Премера эса катта театрида намойиш этилган.
Манбалар
| Она (роман) ҳақида Википедиянинг қардош лойиҳаларида кўпроқ билиб олинг | |
| Маъно ва таржималари Викилуғатда | |
| Медиа файллар Викиомборда | |
| Таълим ресурслари Викиверситетда | |
| Хабарлар Викиянгиликларда | |
| Иқтибос, мақол ва маталлар Викииқтибосда | |
| Асарлар матнлари Викиманбада | |
| Китоб ва дарсликлар Викикитобда | |
- ↑ „ГОРЬКИЙ“ (ру). Православная энциклопедия. 2012-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-апрел.
- ↑ Тҳе Руссиан Револутионарй Новел: Тургенев то Пастернак (эн). Cамбридге Университй Пресс, 1985. 0521317371.
- ↑ Энcйcлопедиа оф тҳе Wорлд Новел, Cомпанион то литературе. Инфобасе Леарнинг, 2015 — 1409-бет. 9781438140735.