Онега, Онего — Россия Федерацияси Европа қисмининг шимолий-ғарбидаги кўл. Россия Федерациясининг Карелия Республикаси, Ленинград ва Вологда вилоятларида. Майдони - 9,7 минг км² (оролларсиз). Ўртача чуқурлиги 30 м, энг чуқур жойи 127 м, сув ҳажми 292 км3. Кўл ўрни тектоник ҳаракатлар натижасида вужудга келган ва кейинчалик тўртламчи давр материк музликлари таъсирида анча ўзгарган. Шимолий ва шимоли-ғарбий қирғоқлари баланд, ўйдим-чуқур, қояли, жанубий қирғоқлари эса, паст ва ясси. Онегада 1360 дан ортиқ орол бор (майдони 250 км²). Кўлга 58 дарё қуйилиб ундан Свир дарёси оқиб чиқади. Суви ноябрда музлаб, майда эрийди. 47 балиқ тури бор. Балиқчилик ривожланган. Онега Оқденгиз—Болтиқканали орқали Болтиқ ва Оқ денгизлари, Волга—Болтиқ сув йўли орқали Волга ҳавзаси билан боғланган. Кема қатнайди. О.даги Кижи оролида ёғочдан ишланган меъморлик музей-қўриқхонаси бор. О. бўйида Петрозаводск, Кондопога шаҳарлари жойлашган[1].

Манбалар

Онега
  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил