Онихия (юнонча, онйх, онйчос — тирноқ), онихоз — қўл-оёқ тирноқларининг касаллиги; бунда тирноқ пластинкасининг ранги ўзгариб, ранг-баранг доғ ва ҳошиялар пайдо бўлади, тирноқнинг шакли ўзгаради, қалинлашади ёки юпқалашади, юзи ғадир-будир бўлиб қолади, кўндалангига ёки узунасига кетган эгатлар вужудга келиб, тирноқ жойидан кучади. Онихия туғма бўлиши ёки турли сабаблар билан (мас, тирноқ пластинкаси ёки тирноқ фалангасининг шикастланиши натижасида) келиб чиқиши мумкин. Трихофития, кал яра замбуруғлари, шунингдек, стафилококк ва стрептококклар. О.га сабаб бўлади. Ички аъзолар, нерв системасининг турли касалликлари, моддалар алмашинувинчнг бузилиши, ички секреция безлари касалликларида, шунингдек, тери касалликларидан баъзилари (экзема, псориаз ва бошқалар)да ҳам кузатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил