Onjuku
Онжуку (японча: 御宿町, Онжуку-мачи) Япониянинг Чиба префектурасида жойлашган шаҳарчадир. 2018-йил 30-ноябр ҳолатига кўра, шаҳарчада 3683 та хонадонда 7523 нафар аҳоли истиқомат қилади[1] ва аҳоли зичлиги 1 км² га 300 нафарни ташкил этади. Шаҳарнинг умумий майдони 24,86 квадрат километр (9,60 ми²) га тенг.
Онжуку 御宿町 | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| {{{минтақа_тури}}} | Кантō вилояти |
| {{{туман_тури}}} | Чиба префектураси |
| Исуми тумани, Чиба | |
| Ҳукумат | |
| Майдон | 24.86 км2 (9.60 кв ми) |
| Иқлим тури | нам континентал иқлим |
| Расмий тил(лар)и | япон |
| Аҳолиси (2018-йил ноябр) |
7 523 |
| Зичлиги | 300 киши/км2 |
| Телефон коди | 0470-68-2511 |
| Почта индекс(лар)и | 299 |
Этимологияси
Шаҳар номи иккита канжи белгисидан иборат: биринчиси 御 „ҳурматли“, иккинчиси 宿 „турар жой“ деган маънони англатади.
Географияси
Онжуку жанубий Чиба префектурасининг шарқий қирғоғида, Босо ярим оролининг ташқи қирғоғининг тахминан марказида жойлашган. Ландшафти Босо тепалигидаги қумли тепаликлардан иборат бўлиб, шаҳар пляж курортлари билан машҳур. Унинг кенг пляжлари Минами Бōсō квази-миллий боғининг бир қисми сифатида ҳимояланган. Шаҳар префектура пойтахти Чибадан тахминан 50 километр ва Токио марказидан 70-80 километр узоқликда жой олган. Онжуку иккита функционал портга эга бўлган Ажиро кўрфазига қарайди: шимолда Ивавада порти ва жанубда Онжуку порти. Кичик дарё — Киёмизу дарёси шаҳар орқали Ажиро кўрфазига томон оқиб ўтади.
Иқлими
Онжуку нам субтропик иқлимга эга (Кöппен Cфа) бўлиб, ёзи иссиқ ҳамда қиши салқин ва қор ёғмайди. Онжукуда ўртача йиллик ҳарорат 15,1 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғингарчилик 1904 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Август ойида энг юқори ҳарорат 25,5 °C, энг паст ҳарорати эса январда, 5,8 °C атрофида бўлади[2].
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Онжуку аҳолиси сони сўнгги 70 йил ичида аста-секин камайиб бормоқда.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1950 | 10,277 | — |
| 1960 | 9,273 | −9.8% |
| 1970 | 8,475 | −8.6% |
| 1980 | 8,486 | +0.1% |
| 1990 | 7,939 | −6.4% |
| 2000 | 8,019 | +1.0% |
| 2010 | 7,738 | −3.5% |
Атрофдаги муниципалитетлар
Чиба префектураси
Тарихи
Илк даврлар
Онжуку қадимги Казуса вилоятининг бир қисми бўлган. Онжукудаги Ажиро кўрфазининг қарағайлари ва қумлари ҳақида Камакура даври маъмури Ҳожо Токиёри (1227-1263) шеърида айтиб ўтилган.
Эдо даври
Онжуку, Муромачи давридан Эдо давригача, маъмурий ҳудудларнинг мураккаб аралашмасига бўлинган. Шаҳарнинг катта қисми сёгун номидан турли Ҳатамотолар томонидан бошқариладиган Тенрё ҳудуди эди. Шаҳар одатда Отаки ва Ивацуки доменлари маъмурлари билан боғланган. Эдо даврида Онжукуда ойига олти марта белгиланган кунларда ўтказиладиган таниқли „рокусаи’ичи“ (六斎市) бозори ривожланган.
Родриго де Виверонинг қўниши
1609-йилда испан галлеони, Сан-Франсиско, Онжуку яқинида қуруқликка тушиб қолди. Капитан ва тирик қолган 300 кишига шаҳар аҳли ғамхўрлик қилди ва кейинчалик денгизчиларга Мексикага қайтиш учун Токугава сёгунати томонидан кема берилди. Омон қолганлардан бири Филиппин генерал-губернатори Родриго де Виверо бўлиб, кейинчалик у сёгун Токугава Иэясу билан кўришишга муваффақ бўлган[4]. 1928-йилда Онжукуга Родригонинг келиб қолиши ҳамда Мексика, Испания ва Япония ўртасидаги дўстона муносабатларни хотирлаш учун минора қурилган. Ўшандан бери у префектуранинг тарихий ёдгорлиги (県指定史跡 (японча: кен шитеи шисеки)) этиб белгиланган ва кенг боғ мажмуаси билан ўралган.
Жорий бошқарув
Онжуку қишлоғи 1889-йил 1-апрелда Меидзи даврида муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиши билан яратилган ва 1914-йил 1-апрелда шаҳарча мақомига кўтарилган. Шаҳар 1955-йил 1-мартда қўшни Фусе ва Намиҳана қишлоқлари ҳудудларини қўшиб олиш орқали кенгайтирилди.
Ҳукумат
Онжуку тўғридан-тўғри сайланадиган мер ҳамда 12 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш ббошқарув шаклига эга. Онжуку, Исуми шаҳри билан биргаликда Чиба префектураси ассамблеясига битта аъзодан ҳисса қўшиш ҳуқуқи мавжуд. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Чиба 11-округи таркибига киради.
Иқтисодиёти
Онжуку иқтисодиётида ёзги туризм ва тижорат балиқ овлаши устунлик қилади; қишлоқ хўжалиги яқин атрофдаги муниципалитетларга нисбатан иқтисодиётда нисбатан кичик рол ўйнайди. Тижорий қирғоқ ва денгизда балиқ овлаш кабилари фаол ҳолат бўлиб, калмар ва бонито энг муҳим ов маҳсулотлари ҳисобланади. Ама ёки анъанавий ғаввос аёллар анъанавий япон парҳезининг муҳим қисмлари бўлган абалоне, салла қобиғи (сазаэ) ва тиканли омарни йиғиш билан шуғулланади.
Онжукунинг қумли пляжлари Сотобосо қирғоғининг сузиш жойлари бўлиб, ёз ойларида кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шаҳарда туризм Меидзи даврида бошланган ва туризм саноатининг ривожланиши ҳозир ҳам давом этмоқда. Бу ҳудудда кўплаб меҳмон уйлари, рёкан (анъанавий япон меҳмонхоналари) ва меҳмонхоналар ривожланган.
Таълим тизими
Онжукуда битта давлат бошланғич мактаби ҳамда шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган битта давлат ўрта мактаби фаолият юритади. Шаҳарда битта хусусий бошланғич мактаб ва битта хусусий юқори мактаб ҳам мавжуд.
Спорт
Инфратузилма ва яхши сурфинг шароитлари бўлган қумли пляж туфайли, ҳудудда ҳар йили Япониянинг ҳаётни қутқариш ассоциациясининг миллий сурфинг карнавали ўтказилади, унда бутун мамлакат бўйлаб қутқарувчилар йиғилади. 2013-йилда бутун дунё бўйлаб Халқаро Сурф Ресcуэ Чалленге айни шу ерда ўтказилган.
Транспорт тизими
Темир йўл
- Онжуку
Магистрал йўл
- Миллий йўналиш 128
Қардош шаҳар муносабатлари
Галерея
Манбалар
- ↑ „Онжуку тоwн оффиcиал статистиcс“ (жа).
- ↑ „Онжуку cлимате: Авераге Температуре, wеатҳер бй монтҳ, Онжуку wатер температуре - Cлимате-Дата.орг“. эн.cлимате-дата.орг.
- ↑ „Чиба (Жапан): Префеcтуре, Cитиэс, Тоwнс анд Виллагес - Популатион Статистиcс, Чарц анд Мап“. www.cитйпопулатион.де.
- ↑ „Жапан-Мехиcо Релатионс (Басиc Дата)“ (эн). Министрй оф Фореигн Аффаирс оф Жапан. 2021-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-август.
- ↑ 5,0 5,1 „Интернатионал Эхчанге“ (эн). Лист оф Аффилиатион Партнерс wитҳин Префеcтурес. Cоунcил оф Лоcал Аутҳоритиэс фор Интернатионал Релатионс (CЛАИР). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-ноябр.
Ҳаволалар
- Расмий веб-сайт (японча)