Onomastika
Ономастика (қадимги юнонча: ὀνομαστική – номлаш, ном қўйиш санъати) – тилшуносликнинг ҳар қандай атоқли номларни, уларнинг пайдо бўлиш ва ўзгариш тарихини ўрганувчи бўлими, шунингдек, барча атоқли номлар йиғиндиси. Айрим тадқиқотларда „Ономастика“ термини антропонимика маъносида ҳам қўлланган. Ономастика мавжуд ономастик тизимларни аниқлаш ва ўрганишни мақсад қилиб қўяди.
Ономастика атоқли номларни олган объектларнинг тоифаларига мувофиқ қуйидаги бўлимлардан иборат:
- Антропонимика – кишиларнинг атоқли номларини;
- Топонимика – географик объектларнинг атокли номларини;
- Теонимика – турли диний тасаввурлар бўйича худолар, маъбудлар, диний-афсонавий шахс ва мавжудотларнинг номларини;
- Зоонимика – ҳайвонларга қўйилган (шартли) атоқли номларни;
- Космонимика – фазовий бўшлиқ ҳудудлари, галактикалар, буржлар ва бошқаларларнинг илмий муомалада ва халқ орасида тарқалган номларини;
- Астронимика – айрим осмон жисмлари (планета ва юлдузлар)нинг номларини ўрганади
Ономастиканинг юқоридагилардан ташқари яна бир қанча бўлимлари бор. Ономастика атоқли номларни реалионимлар (аввал ёки ҳозир мавжуд бўлган объектларнинг номлари) ва мифонимлар (хаёлий-тўқима объектларнинг номлари)га бўлади.
Атоқли номларнинг лисоний хусусиятларига қараб ономастика адабий ва диалектал, одатдаги (амалий) ва поэтик, замонавий ва тарихий, назарий ва амалий турларга бўлинади.
Назарий ономастика тил ва нутқдаги, адабий ва диалектал соҳалардаги атоқли номларнинг пайдо бўлиши, номинация (номлаш) асослари, ривожланиши, шу жараёндаги турли хил ўзгаришлари, нутқда қўлланиши, муайян ҳудуд ва тилларда тарқалиши ҳамда таркибий тузилишини ўрганади. Бадиий матнлардаги атоқли номларни (поэтик ономастика) тадқиқ этиш алоҳида муаммо ҳисобланади. Ономастика, шунингдек, тилшуносликнинг қиёсий-тарихий, структур, генетик, ареал, ономастик хариталаштириш ва бошқа усулларини қўллаган ҳолда, атоқли номларнинг фонетик, морфологик, сўз ясалиши, семантик, этимологик ва бошқа жиҳатларини ўрганади.
Амалий ономастика хорижий тилларга мансуб номларнинг транскрипсияси ва транслитерацияси, анъанавий (талаффуз ва ёзилишига кўра), таржима қилинадиган ва қилинмайдиган номларни аниқлаш, „бегона“ номларни ўз тилда қандай ёзиш бўйича йўриқномалар тайёрлаш, хорижий тиллардан ўзлашган номлардан янги сўзлар ҳосил қилиш билан, ном бериш ва номларни ўзгартириш масалалари билан шуғулланади.
Ономастика тарих, этнография, археология, генеалогия, гералдика, матншунослик, адабиёцҳунослик, география, астрономия, геология, демография каби фанлар билан ўзаро алоқадордир[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ономастика“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (О-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |