Oolitlar
Оолитлар (юн. оон — тухум ва литҳос — тош) — темир, марганецнинг юмалоқ ва эллипс шаклидаги оксид ва силикат бирикмалари. О. таркибида, одатда, калсит, доломит, арагонит, родохрозит, лептохлорит ва бошқа минераллар ҳам бўлади. Майда (микроскопик) зарра ҳолидан нўхат катталигигача ўлчамда учрайди. О.нинг 2–5 мм катталикдагилари пизол итлар деб аталади. О.нинг марказий қисмига, кўпинча, майда қум зарралари ёки ҳайвон чиғаноклари жойланиб, уларнинг атрофида қат-қат О. тўпланган бўлади. О. океан, денгиз ва кайнар булоклар тубида вужудга келади. Россияда (Урал ва Керч ярим орол) темирли О. (темир рудаси хили) конлари бор. Ўзбекистонда темирли О. палеоген гил қатламларида топилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |