ООрт булути ва Куипер камари рассом тасаввурида. Якка жисмлар ҳажми яхши кўриниши учун катталаштириб чизилган.

Оорт булути ёки Öпик–Оорт булути[1] Қуёшдан 50 000 АБ (~1 ёруғлик йили) масофада жойлашган гипотетик кометалар булутидир.[2] Жан Оорт шарафига шундай номланган. Оорт булути жуда узоқда: у Қуёшга энг яқин юлдуз – Прохима Cентауригача масофанинг чорак қисмида ётиши мумкин. Транснептун жисмлари йиғилган бошқа икки соҳа – Куипер камари ва тарқоқ дисккача масофа Оорт булутигача масофадан минг марта кичик. Оорт булутининг ташқи томони Қуёш тизимининг космографик чегарасини ва Қуёшнинг гравитациявий ҳудудини белгилайди.[3]

Оорт булути икки минтақа: ташқи сферик Оорт булути ва ички дисксимон Ҳиллс булутидан иборат эканлиги тахмин этилади. Оорт булутидаги жисмлар асосан музлаган учувчан моддалардан (сув, аммиак ва метан) иборат.

Астрономлар Оорт булутини ташкил қилувчи модда Қуёш тизими шаклланаётган пайтда Қуёш яқинида шаклланган ва кейинчалик газ гигантлар гравитацияси таъсирида фазога тортилиб кетган, деб тахмин этишади.[2] Бироқ НАСА 2010-йили чиқарган мақолада бундай фикр учрайди:

« Юлдузлар кластерларда шаклланишини биламиз. Қуёш бошқа кўп сонли юлдузлар билан айни газ булути ичида шаклланган. Бу кластер ичидаги юлдузлар бир-бирларидан кометаларни тортиб кетиш учун етарли яқинликда жойлашган эдилар.  »
(Wе кноw тҳат старс форм ин cлустерс. Тҳе Сун wас борн wитҳин а ҳуге cоммунитй оф отҳер старс тҳат формед ин тҳе саме гас cлоуд. Ин тҳат биртҳ cлустер, тҳе старс wере cлосе эноугҳ тогетҳер то пулл cомец аwай фром эач отҳер виа гравитй.[4])

Оорт булути камида қисман Қуёш ва унга қардош юлдузлар орасидаги моддалар ўзаро алмашинуви маҳсули эканлиги ҳақида фаразлар бор.[4]

Манбалар

  1. ↑ Wҳиппле, Ф. Л.; Турнер, Г.; МcДоннелл, Ж. А. М.; Wаллис, М. К. (1987-09-30). "А Ревиэw оф Cометарй Сcиэнcес". Пҳилосопҳиcал Трансаcтионс оф тҳе Роял Соcиэтй А (Роял Соcиэтй Публишинг) 323 (1572): 339–347 [341]. дои:10.1098/рста.1987.0090. Арчивед фром тҳе оригинал он 2017-12-01. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20171201041646/ҳттп://рста.роялсоcиэтйпублишинг.орг/cонтент/323/1572/339.шорт. Қаралди: 2012-11-27. Оорт булути]]
  2. ↑ 2,0 2,1 Алессандро Морбиделли (2006). "Оригин анд дйнамиcал эволутион оф cомец анд тҳеир ресервоирс оф wатер аммониа анд метҳане.". арХив:астро-пҳ/0512256 [астро-пҳ]. 
  3. ↑ „Куипер Белт & Оорт Cлоуд“. НАСА Солар Сйстем Эхплоратион wеб сите. НАСА. 2013-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-август. (WебCите сайтида 2013-06-05 санасида архивланган)
  4. ↑ 4,0 4,1 „Тҳе Сун Стеалс Cомец фром Отҳер Старс“. НАСА (2010). 2020-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-ноябр.

Ҳаволалар