Op-art

"ОП-АРТ" (инг. оп арт — оптик санъат) — оддий ҳандасий шакл ва тасвирлар билан томошабинни чалғитиш, алдашга қаратилган, ХХ аср 60-йиллар юзага келган асарлар, модернизмдаги нео-авангардик оқим. 1960-йиллардан ривожланиб, кенг тарқалган. Асоси геометрик абстраксионизмга бориб тақалади. Асосчиси франсуз рассоми В. Вазарели (Вашархей), 40-йилларнинг 2-ярмида шу санъатнинг дастлабки намуналарини яратган. "О." вакиллари ранг-тасвирларида оддий геометрик шаклларнинг кўп маротаба такрорланиши ҳисобига гўё улар ўз ўрнини ва ҳолатини ўзгартираётганга, ҳаракатга келаётганга ўхшаб кўринишини ва шу ҳолат томошабинда маълум туйғулар уйғотишини асосламоқчи бўладилар.
Рассомлар ўз асарлари учун шундай шакл ва рангларни танлайдиларки, улар идрок этилганда жимирлаш, эгилиш, юқорига интилиш каби таассуротини уйғотади. "О."нинг безак имкониятлари саноат графикаси, плакат, амалий ва безаш санъатида ўз аксини топди.[1]
| Викиомборда „Оп-арт“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |