Opasiaklar
Опасиаклар — қад. Хоразм воҳасидаги Жангадарё бўйларида яшаган сак қабилалари (милоддан аввалги 7—ИИ асрлар). Милоддан аввалги 7—В асрларда О. ярим ўтроқ ҳаёт кечириб, деҳқончилик, чорвачилик, овчилик ҳамда балиқ овлаш билан шуғулланган. О.нинг қароргоҳлари ҳаробасидан кўплаб жез, темир буюмлар, со-пол идишлар ва тош (кварсит) қуроллар топилган. Милоддан аввалги 4—ИИ асрларда О. мада-нияти ўзининг юксак чўққисига чиққан. Бу даврга оид мудофаа иншоотлари билан мустаҳкамланган антик шаҳар типидаги йирик ёдгорликлар (Чирик-работ, Бобишмулла ва бошқалар)да олиб борилган текширишлар натижасида О. маданияти ривожланганлиги ва унинг Хоразм антик маданиятига яқинлиги аниқланди (яна қаранг Саклар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |