Open Food Facts
Опен Фоод Фаcц — бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларининг бепул онлайн маълумотлар базаси бўлиб, Опен Датабасе Лиcенсе (ОДБЛ) бўйича лицензияланган. Унинг фойдаланувчилар томонидан юкланган иллюстрациялари эса Cреативе Cоммонс Аттрибутион-Шаре Алике лицензияси остида тарқалади.
Тарихи
Лойиҳа 2012-йил 19-майда франсуз дастурчиси Стефан Жиганде томонидан Жейми Оливер ўтказган Озиқ-овқат инқилоби кунида бошланган ва Эталаб компаниясининг 2013-йилги Датаcоннехионс мукофотини, шунингдек, Опен Кноwледге ташкилотининг 2015-йилги ОКФН мукофотини олган.
2016-йил май ойида маълумотлар базаси 141 мамлакатдан 80 мингдан ортиқ маҳсулотларни ўз ичига олган. 2017-йил июн ойида иловалар экотизимининг ўсиши ва турли мамлакатлардан очиқ маълумотлар импорти туфайли бу сон 880 мингтага этди. 2019-йил октабр ойида Опен Фоод Фаcц 1 000 000 маҳсулот чегарасидан ўтди.
Тавсифи
Стефан Жиганде лойиҳани 2012-йил октабр ойида „Очиқ дунё“ форумида тақдим этади.
Лойиҳа бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида ахборот ва маълумотлар йиғишга қаратилган.
Ҳар бир маҳсулот учун маълумотлар базасида унинг умумий номи, миқдори, қадоқлаш тури, маркаси, тоифаси, ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш жойи, маҳсулот сотиладиган мамлакатлар ва дўконлар, таркибий рўйхати, бошқа маҳсулотларнинг ҳар қандай ҳиссаси (аллергия эҳтимоли, парҳез қонунлари ёки ҳар қандай махсус парҳез сабабли), озуқавий қўшимчалар ва озуқавий маълумотлар сақланади.
Ҳар бир иштирокчи қадоқлашда аниқ-равшан кўрсатилган маълумотларга асосланиб, озиқ-овқат маҳсулотини қўшиши ёки таҳрирлаши мумкин. Натижада, идентификатор сифатида, одатда, маҳсулот қадоғидаги (агар мавжуд бўлса) штрих-кодга қўшилган ГТИН (глобал товар маҳсулоти рақами) ишлатилади. Мобил телефон иловалари фотосурат ва кўнгиллилар қўлда киритадиган маълумотларни олишга имкон беради.
Контент ва тузилмасини ўзгартириш, кенгайтириш ёки олиб ташлаш механизмлари ўхшашлиги туфайли лойиҳа баъзан оммавий ахборот воситаларида Википедия билан қиёсланади.
Қайта қўлланиши
Опен Фоод Фаcц маълумотлари палма ёғи, шакар ва ишлаб чиқарувчиларнинг жойлашуви билан боғлиқ масалалар бўйича турли лойиҳалар томонидан қайта қўлланади.
Манбалар
Ҳаволалар
- Очиқ озиқ-овқат фактлари жамоаси wики Архивная копия 13 йил 2020-ноябрдан Wайбаcк Мачине-да (инглиз тилида)
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. |