Опҳрйс cауcасиcа жануби-шарқий Европадан Кавказ орқали Эронгача бўлган ҳудудларда тарқалган оркиде ўсимликларининг остки тури. Опҳрйс cауcасиcа сифатида Арманистон, Озарбайжон, Грузия ва Россиянинг кўплаб ҳудудларида қайд этилган[2][3]. Шунингдек бир қатор аҳаллий номларга ҳам эга, жумладан, арманча: Սարդակիր Մեղվակիր, озарбайжонча: харı-бüлбüл ва грузинча: ფუტკრის-დედა.

Биологик классификация
Уруғ: Опҳрйс
Тур: спҳегодес
Осттур: тауриcа
Синонимлари

ИУCН Қизил китоб рўйхатига кўра, турнинг тоифаси ва ҳолати „Йўқолиб кетиш хавфи остида“ — ЭН (эндангеред) Б1аб(иии)+2аб(иии)[иқтибос керак].

Тавсифи

Ўсимлик ҳаётининг турли босқичларида оқ гулбарглари пушти рангга айланади, бу ерда турли хил ранглар (яшил, сариқ, қизил ва бошқалар) бирлашади. Бундан ташқари, гулларида турли нақшлар ҳам бўлади[4]

Тарқарилиш ҳолати

Опҳрйс cауcасиcа бутун дунёда кенг тарқалган. Жануби-шарқий Европанинг Албания, Болгария, Шарқий Фракия, Греция, Қрим, Руминия ва собиқ Югославия ҳудудларида учрайди. Ғарбий Осиёда эса Крит, Кипр, Шарқий Эгей ороллари, Эрон, Ироқ, Ливан — Сурия, Фаластин минтақаси ва Туркияда кенг тарқалган. Бундан ташқари, Шимолий Кавказ ва Жанубий Кавказ Опҳрйс cауcасиcа ўсимлигининг ватани ҳисобланади[1].

Маҳаллий этимологияси

Арман тилидаги ўсимликнинг асл номи (сардакир мехвакир) унинг асосий чанглатувчилари, ўргимчаклар (сард) ва асаларилар (меху) ҳамда уларнинг озиқ-овқатлари (кир) сўзларининг бирлашмасидан ҳосил қилинган[иқтибос керак].

Хара озарбайжонча қалин ва ялтироқ матодир. Унда турли хил нақшлар мавжуд бўлиб, турли бурчаклардан қаралганда турфа хил рангда кўринади. Ушбу хусусияти туфайли ўсимлик ўзининг озарбайжонча номини хамелеон мато номидан олган. Озарбайжонча гулнинг номи „хара булбули“ деб таржима қилинади. Хара сўзининг имлоси озарбайжон тилидаги уйғунлик қонуни талаби билан харига ўзгарган[5].

Маданий тадбирлардаги ўрни

2007-йилги гул тасвири туширилган Озарбайжон маркаси
1991-йилдаги Хари Булбул мусиқа фестивали логотипи

2014-йилда Россиядаги Озарбайжонлар Федерал Миллий Маданий Автономияси томонидан „Хари булбул, тинчлик ва муҳаббат гули“ номли кўргазма ташкил этилган[6]. 2014-йил март ойида Опҳрйс cауcасиcа тақдимот маросими Америка Қўшма Штатлари Ботаника боғи консерваториясида бўлиб ўтган[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Опҳрйс спҳегодес субсп. тауриcа (Аггеэнко) Соó эх Никетиc & Джорджевиc“. Планц оф тҳе Wорлд Онлине. Роял Ботаниc Гарденс, Кеw. Ретриэвед 2023-12-13.
  2. ↑ „Студиэс он тҳе ботаниcал анд эcологиcал аспеcц оф а раре спеcиэс Опҳрйс cауcасиcа фром Азербаижан (Орчидаcеаэ)“ (2019-йил 1-октябр). Қаралди: 2020-йил 12-ноябр.
  3. ↑ „Георгиан Биодиверситй Датабасе“. биодиверситй-георгиа.нет. 2023-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-ноябр.
  4. ↑ Ҳусейиногҳлу. „"Харı бüлбüл" адıнıн мəнасı“. Ахар (2022-йил 8-апрел). Қаралди: 2023-йил 12-март.
  5. ↑ „Тҳе меанинг оф тҳе wорд Кҳари Булбул“. Карабакҳ Фоундатион. 2023-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  6. ↑ „'Кҳари Булбул - а флоwер оф пеаcе анд лове' эхҳибитион дуэ ин Мосcоw“. Тодай.аз (2014-йил 4-август). Қаралди: 2017-йил 12-май.
  7. ↑ Ражабова. „Карабакҳ'с Кҳари Булбул пресентед ин У.С.“. Азернеwс (2014-йил 19-март). Қаралди: 2017-йил 12-май.

Ҳаволалар