Opoka
Опока (геологияда) — мустаҳкам, кремнийли ғовак чўкинди тоғ жинси. Таркиби, асосан, аморф крем-незёмдан (98% гача-опал) иборат ва гил, қум, глауконит, кварс, дала шпатлари ва бошқа қўшилган бўлади. О. дастлаб кремнийли мергел ёки кремнийли гил деб ҳам аталган. Оч ва тўқ кулранг, баъзан қорамтир. Зичлиги 1000кг/м3 чамасида. Тоза турлари юқори адсорбсион хоссага эга. Денгиз шароитида кимёвий йўл билан ҳосил бўлади. Асосан, палеоген, қисман юқори бўр ётқизикдарида учрайди. Россиянинг Европа, Шарқий Урал ён бағирларида мавжуд. Қурилишда ва адсорбент сифатида ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |