Optik pech
Оптик печ — бирон бир энергия манбаи (мас, Қуёш, кучли лампочка) нинг нур энергиясини қайтаргичлар воситасида тўплаб, кичикроқ (одатда 1 – 30 мм, йирик печларда 350 мм гача) сиртга фокуслаш орқали юқори (1000—5000°) температура ҳосил қиладиган қурилма. Ҳйп энергияси манбаига кўра, қуёш печлари (гелиоқурилма), сунъий энергия манбалари (лампочкалар, графит қиздиргичлар, ёй лампалар, ксенон лампалар, плазмавий нурлатгичлар)дан фойдаланиладиган хилларга бўлинади. Оптик печ таркибига нур тарқатиш манбаи, нур қайтариш қурилмаси, нур оқимини ростлаш қурилмаси ва иш ка-мераси киради. Оптик печ материалларнинг физиккимёвий хоссаларини тадқиқ қилишда, қийин эрийдиган материалларни суюқлантириш, пайвандлаш ва кавшарлашда, монокристалларни ўстиришда, рангли металларни аралашмалардан тозалаш (рафинациялаш) ва бошқа мақсадларда кенг қўлланади. Яна қ. Гелиотехника.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |