Oq Nil
Оқ Нил (инглизча: Wҳите Ниле) ёки Баҳр ул-Абъяз (араб, баҳр — дарё, абъяз — оқ) — Нил дарёсининг чап ирмоғи, Ал-Ғазал дарёси қуйилган жойдан Кўк Нил дарёси қуйиладиган жойгача бўлган қисмининг номи. Узунлиги 957 км. Энг катта ир-моғи (ўнгдан) Сабат (у тўлиб оққан вақтларда кўплаб оқиш рангдаги му-аллақ оқизиқлар келтиради; дарё номи ҳам шундан). Сабат қўшилган жойдан Кўк Нил қуйиладиган жойгача жуда секин оқади. Юқори қисмида йиллик ўртача сув сарфи 453 м³/сек., Ҳартум шаҳри ёнида эса 800 м³/сек. Нил сувини тартибга солиш учун Ҳартум шаҳридан 40 км юқоригатўғон қурилган. О.Н.дан суғоришда фойдаланилади, балиқ овланади. Кема қатнайди.[1]
| Оқ Нил | |
|---|---|
|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Руанда, Конго Демократик Республикаси, Судан, Жанубий Судан, Танзаниа ва Уганда |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |