Oq bulut
„Оқ булут“ — ўзбек хонандалари Кумуш Раззоқова ва Жавлон Тўхтаев ижро этган қўшиқ. Қўшиқни 1983-йил Иля Резник рус тилида ёзган шеърга „Ялла“ гуруҳи солисти Фарруҳ Зокиров басталаган. Русча матнни Ёдгор Обидов ўзбек тилига ўгирган. Дастлаб тарона 1984-йил „Водиллик келин“ (русча: Невеста из Вуадиля) филми саундтреги учун икки тилда — рус ва ўзбек тилларида куйланган. Ўзбек тилидаги вариант Раззоқова билан „Ялла“ гитарачи Тўхтаев ижросида куйланган бўлса, рус тилидаги вариант режиссёр Али Ҳамроев таклифига кўра Наргиза Зокирова томонидан ижро этилган[1]. Русча версия номи — „Что такое облака“ (русча: Что такое облака?). Ўзбекча версиянинг Раззоқова Козим Қаюмов билан ижро этган версияси ҳам мавжуд[манба керак].
| „Оқ булут“ | |
|---|---|
| Кумуш Раззоқова ва Жавлон Тўхтаев қўшиғи | |
| Чиқарилган санаси | 1984 |
| Ёзиб олинган | 1983 |
| Жанр | эстрада |
| Давомийлиги | 3:35 |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и |
Иля Резник (русча) Ёдгор Обидов (ўзбекча) |
| Бастакор(лар) | Фарруҳ Зокиров |
„Оқ булут“ қўшиғи эълон қилиниши ортидан Ўзбекистонда ва қўшни мамлакатларда хитга айланган. Таронани бугунга қадар бир неча хонанда, жумладан, Ёдгор Мирзажонов ва Наргиза Абдуллаева кавер қилган.
Яратилиши
Қўшиқ Али Ҳамроев режиссёрлиги остида суратга олинган „Водиллик келин“ (русча: Невеста из Вуадиля) филми учун 1983-йилда ёзилган. Қўшиқ „Садо“ ансамбли студиясида ёзиб олинган. Мазкур филм учун „Оқ булут“ қўшиғидан ташқари Кумуш Раззоқованинг „Унутма мени“ таронаси ҳам яратилган. Филмдаги барча қўшиқлар „Ялла“ гуруҳи аъзоси Фарруҳ Зокиров томонидан басталанган. Қўшиқ аранжировкаси Рустам Илясовга тегишли.
Қўшиқ сўзлари рус шоири Иля Резник қаламига мансуб. Қўшиқ матни дастлаб рус тилида ёзилгани боисдан, уни шоир ва таржимон Ёдгор Обидов ўзбек тилига ўгирган. Обидов изни билан Раззоқова матнга айрим ўзгартиришларни киритган. Қўшиқ матнини танқидчилар ижобий баҳолаган[2]. Филм Ўзбекистонда кинотеатрларида 1986-йил ўзбекча дубляж билан намойиш қилинган. Шунинг учун Спотифй сайтида қўшиқ 1986-йилда эълон қилингани эътироф этилган[3].
Каверлари
„Оқ булут“ қўшиғини бугунга қадар бир неча хонанда, жумладан, Ёдгор Мирзажонов ва Наргиза Абдуллаева кавер қилган. „Cовер-уп“[изоҳ 1] кўрсатувининг 2019-йилги 10-сонида Кумуш Раззоқова қўшиқлари, жумладан, „Оқ булут“ композицияси кавер тарзида куйланган. Каверни иштирокчи Амир Хатамов ижро этган. Раззоқова унинг ижросини юқори баҳолаган ва кўрсатув якунида икки хонанда таронани ҳамкорликда куйлаган[4].
Изоҳлар
- ↑ Кўрсатув ижодкорлари „cовер-уп“ сўзи инглиз тилида 1) бирор нарсани, айниқса ножўя иш ёки хатони яшириш уринишини ёки 2) сувдан чиққанда чўмилиш кийими устидан ташлаб олинадиган уст-бошни англатишидан бехабар бўлгани учун кўрсатувни шундай номлаган.
Манбалар
- ↑
Кумуш Раззоқова ҳаётидаги оғир жудоликлар, ўгай отаси ва ижодий танаффуси ҳақида ЁуТубеда Қаралди: 22-сентябр 2022-йил
- ↑ „Шоира Рислиғой Хотамова билан сухбат“. Сайёд (27-феврал 2016-йил). Қаралди: 22-сентабр 2022-йил.
- ↑ „Оқ булут“. Спотифй. Қаралди: 22-сентабр 2022-йил.
- ↑
Cовер-уп кўрсатувининг 10-сони Кумуш Раззоқова иштирокида ЁуТубеда Қаралди: 22-сентябр 2022-йил