Oq hun
Оқ ҳунлар — ғарбий ҳунлар. Ҳунлар давлатининг сўнгги даврида шим. ҳунлар ҳукмдори Қутуш қабиласи билан ғарбга Қанғ давлати томон чекинган. Мазкур давлатнинг хони қудачилик ҳурмати юзасидан Қутушга ва унинг одамларига ўз ҳудудидан жой берган. Орадан кўп ўтмай ҳунлар Яйпан (Юэпан) хонлигини ташкил этган. У Уйсун (Усун) хонлигининг шим-ғарбида (ҳозирги Жанубий Қозоғистон) жойлашган. Милоддан аввалги И асрнинг ўрталарида Оқ ҳунларнинг бошлиғи Чжичжи хитойлар билан бўлган урушда мағлуб бўлиб, у ҳам Қанғ давлатидан паноҳ топган эди. Қанғ ҳукмдори ҳунларга ҳозирги Жамбул (Авлиёота) вилоятидан жой берган. Яйпан давлати кейинчалик Эфталийлар давлатига қўшилиб кетган. Хитой манбаларида 448 йил Яйпан давлатидан Хитойга элчилар борганлиги, шундан кейин ушбу хонлик Шимолий Вей давлати (386—534) билан дипломатик алоқалар қилиб турганлиги зикр этилган. Хонликнинг аҳолиси 200 мингдан ортиқ бўлган. Туркистонга чекиниб келган хунлар қад. турк тилида "Оқ ҳун" яъни "ғарбий ҳун" деб номланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |