Oq idil
Оқ идил, Белая — Бошқирдистон Республикасидаги дарё. Каманинг чап ирмоғи. Узунлиги 1430 км, ҳавзасининг майдони 142 минг км². Иремел шаҳри шарқидан (Жанубий Урал) бошланади. Юқори оқимида Жанубий Урал тоғлари орасидан, Уфа дарёси қуйиладиган жойдан қуйирокда текисликда оқади. Асосан, қордан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи Бирск яқинида 858 м³/сек. ноябрда музлаб, апрелда муздан бўшайди. Асосий ирмоқлари: ўнгда — Нугуш, Сим, Бир, Танип, Уфа; чапда — Ашкадар, Уршак, Кармасан, Чермасан, База, Сюн, Дёма. Уфа шаҳридан бошлаб кема қатнайди. О.И. бўйида Белорецк, Салават, Шимбай, Стерлитамак, Уфа, Бирск шаҳарлари жойлашган.[1]
| Оқ идил | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 1 430 |
| Майдони | 142 000 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
| Минтақа | Бошқирдистон Республикас |
Манбалар

| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |