Оқ илон ёки чипор илон (Ҳеморрҳоис равергиэри) – сувилонсимонлар оиласига мансуб тур. Гавдасининг узунлиги 1–1,5 м. Териси кулранг, баъзан сарғиш, яшил тусда товланади. Калтакесаклар, қушлар ва кемирувчилар билан озиқланади. Кундузи девор ёриқларида, тошлар тагида, турли кемирувчилар инида, баъзан одам яшайдиган биноларда яшириниб ётади, эрталаб ва кечқурун фаол. Урғочиси июн ва июл ойларида 5 тадан 20 тагача тухум қўяди. Тухумдан боласи август ва сентябр ойларида очиб чиқади. Оқ илонлар апрел ва май ойида пўст ташлайди. Миср, Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон, Кавказорти, шимоли-ғарбий Ҳиндистонда тарқалган. Ўзбекистонда типик кенжа тури учрайди. Оқ илонлар заҳарсиз, безовта қилинса, тишлайди.

Оқ илон
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Судралиб юрувчилар
Туркум: Қурбақалар
Кенжа туркум: Илонлар
Оила: Сувилонлар
Уруғ: Ҳеморрҳоис
Тур: Ҳ. равергиэри
Ҳеморрҳоис равергиэри

Манбалар

  1. ↑ Диси, А.М.; Ҳраоуи-Блоқуэт, С.; Садек, Р.; Wернер, Й.Л.; Бöҳме, W.; Лймберакис, П.; Ток, В.; Угуртас, И.Ҳ. эт ал. (2017). "Ҳеморрҳоис равергиэри". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2017: э.Т157285А749241. дои:10.2305/ИУCН.УК.2017-2.РЛТС.Т157285А749241.эн. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/157285/749241. Қаралди: 21 Фебруарй 2022. Оқ илон]]

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.