„Оқ кема“ (қирғизча: Ак кеме), „Эртакдан кейин“ деб ҳам аталади — қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов қаламига мансуб қисса. Илк бор 1970-йил „Новий мир“ журналида чоп этилган[1]. „Оқ кема“ бир неча тилга, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган.

Оқ кема

„Оқ кема“ қирғиз маркасида
Асл номи Ак кеме
Муаллиф(лар) Чингиз Айтматов
Таржимон(лар) Асил Рашидов
Жанр(лар)и қисса
Нашр этилган санаси 1970
Нашриёт Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1973
Саҳифалар сони 168

Қиссада Иссиқкўл бўйида яшовчи етти ёшли етим бола ҳақида ҳикоя қилинади. 1975-йил қисса асосида „Қирғизфилм киностудиясида филм суратга олинган. Филм СССР давлат мукофоти билан тақдирланган.

Ўзбекча таржимаси

„Оқ кема“ бир неча тилга таржима қилинган. Асарни ўзбек тилига 1971-йил „Қирғизистон“ нашриёти чоп этган русча наширдан Асил Рашидов таржима қилган. Ўзбекча нашр 1973-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган. Қисса ўзбек тилида бир неча марта чоп этилган. Жумладан, 1986-йил „Ўқитувчи“ нашриётида „Биринчи муаллим“ ва „Бўтакоз“ қиссалари билан бир қаторда тўплам ўлароқ босилиб чиққан.

Манбалар

  1. ↑ Финдлей, Cартер Ваугҳн. Тҳе Туркс ин Wорлд Ҳисторй. Охфорд Университй Пресс, 2004 — 213–-бет. ИСБН 9780198039396. Қаралди: 2014-йил 23-ноябр. 

Ҳаволалар