Оқ кишмиш — ўртапишар, майизбоп узум нави. Ватани — Марказий Осиё ва Яқин Шарқ. Унинг Кишмиши Сафед, Бедона майиз, Кишмиш, Султонина (Франсия), Томпссон Сидлессе (АҚСҲ) номлари бор. Шарқий экологик-географик навлар гуруҳига киради. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача катталикда, думалоқ, 3—5 бўлакчали, гули икки жинсли.

Узум бо-ши ўртача каттал и кда (бўйи 17, эни 10 см), шакли силиндрконуссимон, шингиллари зич. Ғужуми уруғсиз, юма-ранги оч сариқ, юпқа, карсиллайди. Сентабр бошларида тўлиқ пишади. Таркибида 25—26% қанд, 4—4,5 г/л кислота бор. О. нави қурғоқчиликка чидамли, совуққа чидамсиз. Кул, атракиоз, барг ўровчилардан зарарланади. Ҳосилдорлиги 200—250 с/га. Узуми янгилигида ейилади, майиз қилинади. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида раёнлаштирилган. Самарқанд вилоятида кўп экилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил