Оқ парпи (Аcонитум талассиум Попов) – бу кўп йиллик ўт ўсимлик, Тян-Шан ва Помир-Олой тизмасидаги сон жиҳатдан қисқариб бораётган, ареали бўлинган эндем ўсимлик тури.

Оқ парпи
Илмий классификация
Кингдом: Плантаэ
Ордер: Ранунcулалес
Фамилй: Ранунcулаcеаэ
Генус: Аcонитум Л.
Спеcиэс: А.Талассиcум Попов
Илмий номи
Аcонитум талассиcум Попов
Камёблик даражаси
3

Биологик тариф

Бўйи 1,5 метрга етадиган, кўп йиллик, туганак, илдизпояли ўт. Илдизпояси туганакларнинг ёнма-ён қўшилишидан ҳосил бўлган. Поялари оддий, тик ўсувчи. Поянинг юқори қисмидаги барглари бандсиз, қолганлари бандли, япроғи асосигача йирик тишли бўлакларга ажралган. Гуллари поянинг юқори қисмида ўрнашган, йирик шингил ҳосил қилади, қўқимтир. Июн-Июлда гуллаб, Июл-Август ойларида меваси етилади. Уруғ билан кўпаяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Тошкент, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари: Писком, Чотқол, Қурама, Фарғона, Туркистон, Зарафшон, Ҳисор тизмаларида тарқалган. Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам учрайди. Утун ареали бўйлаб бир-биридан анча узоқ жойлашган катта бўлмаган тўплар ҳосил қилади.

Тоғларни ўрта ва юқори қисмларидаги нам ерларда ва ёнбағирлардаги булоқларнинг атрофларида ўсади. Баъзан булоқ бўйларида кичик парпизорлар ҳосил қилади.

Ишлатилиши

Халқ табобатида доривор сифатида ишлатилади.

Муҳофаза чоралари

Чотқол, Зомин қўриқхоналарида ва Миллий боғида ўстирилади.

Манбалар

Ўзбекистон Республикаси Қизил Китоби: 1 жилд – 2009.

Бутков А.Я Сем. Ранунcулаcеаэ //Флора Узбекистана. Т.2. Ташкент: Изд-во АН УзССР, 1953, С.433-509

Ҳаволалар

  • (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-05-26 санасида [ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20190526172740/ҳттп://www.плантариум.ру/паге/виэw/итем/604.ҳтмл архивланган) Борес Таласский – Плантариум]