Oq shokolad
|
Оқ шоколад бўлаклари | |
| Тури | Қандолатчилик |
|---|---|
| Келиб чиқиши | Швейсария, Нестле |
| Асосий компонентлари | Какао мойи, шакар, сут |
| Бошқа компонентлари | Ванил |
Оқ шоколад шакар, сут ва какао мойидан тайёрланадиган қандолат маҳсулоти, лекин таркибига қаттиқ какао қўшилмайди. Шоколад оч фил суяги рангига эга ва бошқа шоколадларда мавжуд бўлган кўплаб бирикмаларга эга эмас[1]. Хона ҳарорати 25 °C (77 °Ф) бўлганда эрий бошлайди чунки какао мойининг эриш нуқтаси 35 °C (95 °Ф) тенг[2].
| Озуқавий қиймати ҳар 100 г (3.5 оз) | |
|---|---|
| Энергия | 2,250 кЖ (540 кcал) |
|
59.2 | |
|
32.1 | |
|
5.87 | |
|
| |
| |
| †Перcентагес аре роугҳлй аппрохиматед усинг УС реcоммендатионс фор адулц. | |
Тарихи
Илк оқ шоколад 1937-йилда Швейсариянинг Нестлé компанияси томонидан ишлаб чиқарилган[3]. Бошқа компаниялар ўзлари учун янги формулаларни ишлаб чиқдилар, масалан, Куно Баэдекер 1945-йилда Мерcкенс шоколад компанияси учун янги рецепт яратган[4].
Тахминан 1948-йилдан 1990-йилгача Нестлé Америка Қўшма Штатлари ва Канада бозорлари учун бодом бўлаклари билан безатилган оқ шоколадли Алпине Wҳите шоколадини етказиб берган[5]. Ҳершей 1990-йилларда оқ Ҳершей'с Киссес шоколадини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади[5][6].
Таркиби
Оқ шоколад таркибида қаттиқ модалари мавжуд эмас. Ишлаб чиқариш жараёнида какао ловиясининг қаттиқ моддалари сутли шоколад ва қора шоколаддаги каби ёғли таркибидан ажратилади, аммо шоколаднинг бошқа шаклларидан фарқли ўлароқ, какао массаси қайта қўшилмайди; какао мойи оқ шоколад таркибидаги ягона какао таркибий қисмидир. Оқ шоколадда какао массасида мавжуд бўлган теобромин ва кофеин стимуляторлари жуда оз миқдорда мавжуд[7]. Оқ шоколадли қандолат маҳсулотларига ванил каби хушбўй моддалар қўшилиши мумкин[8]. Карамелли оқ шоколад "сариқ шоколад" деб аталади ва бошқача таъмга эга[9].
Қоидалар
Оқ шоколад сифатида сотилиши мумкин бўлган нарсалар қуйидаги тартибга мос тушиши лозим: Европа Иттифоқида 2000-йилдан бери оқ шоколад камида 20% какао мойи, 14% жами қаттиқ сут ва 3,5% сут ёғи бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган[10]. 2021-йил май ойидан бошлаб Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси оқ шоколад маҳсулотларида кенг тарқалган оқартирувчи сифатида ишлатиладиган Э171 (титан диоксиди) бирикмасини тақиқлашни таклиф қилди[11].
2004-йилдан бошлаб Қўшма Штатларда Федерал қоидалар кодекси оқ шоколад таркибида "камида 20 гр оғирликдаги какао ёғи", "камида 3,5 гр оғирликдаги сут ёғи ва 14 фоиздан кам бўлмаган ёғлар бўлиши керак" деб белгилади[12]. Қўшма Штатларда оқ шоколад ишлаб чиқаришда қабул қилинадиган сут маҳсулотларига қуритилган сут, ёғсиз сут, буттермик киради. Оқ шоколад маҳсулотларида сунъий ранг берувчи моддалар бўлмаслиги керак[12].
Манбалар
- ↑ „Wҳите чоcолате“. Бон Аппéтит (12-ноябр 2007-йил).
- ↑ „Пҳйсиcал анд чемиcал информатион он cоcоа беанс, буттер, масс анд поwдер“. www.иccо.орг. 2020-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-октабр 2020-йил.
- ↑ „Тҳе ҳисторй Оф wҳите чоcолате“. Тҳе Ниббле (1-апрел 2008-йил). Қаралди: 2-август 2013-йил.
- ↑ „Чоcолате-Ловинг Cоупле Сеттлед Ҳере“. Лаке Плаcид Неwс (19-март 1987-йил), с. 8. Қаралди: 2-август 2013-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ 5,0 5,1 „Тҳе ҳисторй Оф wҳите чоcолате“. Тҳе Ниббле (1-апрел 2008-йил). Қаралди: 2-август 2013-йил.
- ↑ Рачел Жаник. „Ҳоw тҳе Ҳершей'с Кисс cонқуэред Валентине'с Дай“. Тиме (14-феврал 2015-йил). 2023-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-декабр 2019-йил.
- ↑ Зоумас, Баррй; Креислер, Wеслей; Мартин, Роберт (1980). „Тҳеобромине анд Cаффеине Cонтент оф Чоcолате Продуcц“. Жоурнал оф Фоод Сcиэнcе. 45-жилд, № 2. 314–316-бет. дои:10.1111/ж.1365-2621.1980.тб02603.х.
- ↑ Блумберг, Наоми. "Чоcолате". Энcйcлопæдиа Британниcа Онлине. ҳттп://www.британниcа.cом/топиc/чоcолате. Қаралди: 28 Жулй 2015.
- ↑ Филлоон. „Cарамелизед Wҳите Чоcолате Ис фор Пеопле Wҳо Ҳате Wҳите Чоcолате“. Эатер (9-феврал 2018-йил). Қаралди: 31-октабр 2021-йил.
- ↑ „Диреcтиве 2000/36/ЭC оф тҳе Эуропеан Парлиамент анд оф тҳе Cоунcил оф 23 Жуне 2000 релатинг то cоcоа анд чоcолате продуcц интендед фор ҳуман cонсумптион“. Қаралди: 27-октабр 2010-йил.
- ↑ „ЭФСА cонсидерс Э171 фоод аддитиве но лонгер сафе“. Эуропеан Фоод Сафетй Аутҳоритй (6-май 2021-йил). Қаралди: 7-май 2021-йил.
- ↑ 12,0 12,1 „Титле 21, Чаптер И, Субчаптер Б, Парт 163.124 (wҳите чоcолате) оф тҳе УС Cоде оф Федерал Регулатионс“. Унитед Статес Говернмент Публишинг Оффиcе (5-май 2021-йил). Қаралди: 7-май 2021-йил.