Оқ тол (Салих алба Л.) — толдошлар оиласига мансуб манзарали дарахт. Новдалари тўғри, эгилувчан, барги ингичка (1—3 см), узун (5—15 см), чети арра тишли, иккала томони кумуш-ранг туклар билан қопланган. Кучаласи 3—5 см, барги билан бир вақтда чиқади. Апрел,—майда гуллаб мевалайди. Каналлар, ариқлар ва ҳовузлар бўйига экилади. Новдасидан қаламча қилиб кўпай-тирилади. Бир йиллик новдаларидан сават ва бошқа анжом тўқилади, 3—4 йилликлари эса сўри, ишком қилишда ишлатилади (қаранг Тол).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил