Oq uylik
Оқ уйлик — қадимда ва ўрта асрларда давлатлараро сиёсий муносабатларда сиёсат гарови тариқасида бир давлатдан иккинчи давлатга бериладиган кишилар. Ўрта Осиё ва бошқа Шарқ мамлакатларида бир. ҳукмдор иккинчи бир ҳукмдорга дўстлиги ёхуд тобелиги исботи тариқасида ўз томонидан Оқ уйлик юборар эди. Оқ уйлик сифатида тобе хукмдорнинг ўғли, биродари ёки мамлакатнинг машҳур кишиларидан бир гурухи юборилган. Оқ уйликлар мамла-катда доим назорат остида ва хавфда яшардилар, чунки уларни юборган ҳукмдор ўз ахдини бузса, Оқ уйликлар ўлдирилиши мумкин эди. Баъзан ҳукмдорлар ўзларига мухолиф бўлган шаҳзодалар ёхуд зодагонларни тантанали суратда Оқ уйлик қилиб юбориб, улардан қутулганлар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |