Оқартириш — турли ашёлар (ёғоч массаси, тўқимачилик материаллари, кимёвий моддалар)нинг оклик даражасини кучайтириш (ошириш) учун амалга ошириладиган технологик жараён ёки жараёнлар мажмуи. Кимёвий ватермик усуллари мавжуд. О.да материал таркибидаги бўёвчи моддалар кетказилади ёки емирилади. О.нинг оптик ва фотографик усуллари ҳам бор. Оптик О.да ултрабинафша нурларини ютувчи ва уларни кўк ёки бинафша рангга айлан-тирувчи рангсиз ёки оч рангли органик бирикмалардан фойдаланилади. Бу усул, асосан, табиий ва синтетик толаларни, қогозлар, пластмассаларни О. учун қўлланади. Фотографик О.да оқ-қора ва рангли фото ва киноматериалларга ишлов берилади. Бундай ишловда махсус модда таъсирида фото ёки кинотасвирнинг металл кумуш катлами ок-сидланиб емирилади ва О. жараёни рўй беради. Бу усул фотографик тасвирни равшанлаштириш ва кучайтириш учун қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил