Oqcha baliqlar
Оқча балиқлар (Абрамис) - карпсимонлар оиласига мансуб, ярим ўткинчи ва ўтроқ баликлар уруғи. Та-насининг қорин сузгичидан кейинги туртиб чиққан қисми тангачасиз, анал сузгичи узун. 3 тури бор. Евросиё сув ҳавзаларида учрайди. Улар орасида оқ балиқ кенг тарқалган; Ўзбекистонда Амударё, Зарафшон, Сирдарё ва уларнинг ирмоғида яшайди. Уз. 50 см гача, вазни 5 кг гача. Бу тур Оқ денгиз, Болтик,, Баренс ва бошқа Шим. денгизлар, Қора, Азов, Каспий ва Орол денгизлари ҳавзаларида ярим ўткинчи ва ўтроқ формаларни ҳосил қилади. Ғарбий Сибирнинг айрим кўлларида акклиматизация қилинган. Ярим ўткинчи Оқча балиқлар 3—4 йилда, ўтроқ Оқча балиқлар 5—8 йилда вояга етади, апрел—майда 68—390 минггача тухум кўяди. Саноат миқёсида овланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |