Оқчавоқ, елец (Леуcиcус леуcисcус) — карпсимонлар оиласига мансуб балиқ тури. Ўрта Осиёда Балхаш кўлига қуйиладиган Аяғуз дарёсида кўпайтирилган, Чу ва Сарисув дарёларида ав-валдан яшайди. Узунлиги 25-30 см гача, оғирлиги 400 г гача. Тез сузади. Танасининг орқа томони кулранг тусда товланиб туради. Ён томонлари оч ҳаворанг , корни кумушранг. 3 ёшлик даврида учрайди. Увилдириғини тошлоқ ва суви тиниқ ерларга ташлайди. Турли қашаротларнинг қуртлари, сувўтлар, қуруқликдан шамол учириб келадиган ҳашаротлар билан озиқланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил