Oqchitir
Оқчитир, қарғатирноқ (Эуcлидиум сйриаcум) — бутгулдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси асосидан тарвақайлаган, сершох, қат-тиқ туклар билан қопланган, бўйи 10— 30 см. Барглари бандли, чўзинчоқ, кет-ма-кет жойлашган, четлари сийрак тишли, тукли. Гуллари оқ ёки оқиш-сариқ, бандсиз, поя учида шода тўпгул ҳосил қилади. Мевабанди йўғон, ме-васи — қўзоқ. Илдизи ўқ илдиз. Май — июлда гуллайди ва мевалайди. Бир тупи 3 мингдан ортиқ уруғ туғади. Уруғидан кўпаяди. Уруғлари 4—18° ҳароратда кўкаради. Март — майда, шунингдек, август—октабрда ниҳол беради. Ўрта Оси-ёда тарқалган. Беда, су-ғориладиган ва лалми дон экинлари орасида учрайди.
Кураш чоралари: гуллагунга-ча ўтоқ қилинади, пичанга экилган беда эрта муддатларда, бегона ўт мевалари етилгун-ча ўрилади; ғалла экинларига 2,4=Д типидаги гербицидлар пуркалади ва бошқа [1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |