Оқдарё — Зарафшон дарёсининг икки йирик тармоғидан бири.

Оқдарё
Тавсиф
Узунлиги 131
Сув сарфи 230 м³/с
Давлат
Kitob shaharchasidagi Oqdaryo (Ak-Su).
Китоб шаҳарчасидаги Оқдарё (Ак-Су).
Самарқанд шаҳридан 7 км куйида, Чўпонота тепалиги яқинида, Зарафшон иккига — Оқдарё ва Қорадарёга ажралади. Хатирчи қишлоғи ёнида яна бирлашади. Оқдарёнинг уз. 131 км, сув сарфи 230 м³/сек. (Самарқанд гидроузелида). Оқдарёдан йигирмадан ортиқ ариқ сув олади. Шундан ўнг соҳилида (Қурбонобод уз. 9,6 км, Янгикент 34 км ва бошқалар), 9 таси чап соҳилда (Шахоб — 17 км, Ғазара — 26,8 км, Челак — 9 км ва бошқалар). Бу каналлар орқали Паяриқ, Иштихон ва Хатирчи туманларидаги хўжаликлар ерлари суғорилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил