Oqilovlar
Оқиловлар — ХХ аср Ўзбекистон рақс санъатига улкан ҳисса қўшган санъаткорлар оиласи. Сулола бошлиғи раққос, балетмейстер, ўзбек саҳна рақси асосчиларидан, Ўзбекистон халқ артисти (1964) Исохор Оқилов (1914.14.7, Самарқанд — 1988.25.9, Тошкент) — Самарқанддаги Мусиқа ва хореография институтида (1928—29), ўзбек давлат мусиқали театри студиясида (1929—32) таълим олган. Катта театрда малакасини оширган (1953 — 54). 1932—36 йилларда тожик ва яҳудийлар мусиқали театри (Самарқанд, Бухоро)да, 1936-йилдан М.Қориёқубов номидаги ўзбек давлат филармониясида ишлаган. "Чархи дўзон", "Катта о'йин", "Лазги", "Яккақарс", "Оҳанги Кўҳистон" каби рақсларни маҳорат билан ижро этган. Анъанавий-мумтоз ("Севги таронаси", "Муножот", "Тантана", "Бухоро юлдузи" каби), замонавий ("Тонг маликаси", "Уч го'зал", "Шодиёна" ва бошқалар) рақсларни саҳналаштирган. "Шодлик", "Го'зал" ансамблларини ташкил этган. Бухоро мумтоз рақси анъаналари, профессионал ўзбек рақсининг ривож топишида унинг хизматлари алоҳида. Кўпгина филмларга ("Мафтунингман", "Амирликнинг емирилиши" ва бошқалар) балетмейстерлик қилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977). Г. Измайлова, К Миркаримова, Ҳ. Комилова, К. Юсупова, Г. Маваева, Д. Жабборова, Қ. Дўстмуҳамедова, М. Аҳмедова, Қ. Мўминов ва бошқалар унинг шогирдларидир. Исохор Оқиловнинг рафиқаси Ўзбекистон халқ артисти (1970) Маргарита Оқилова (1920.20.1, Самарқанд) — раққоса. 1932—35 йиллар Душанбадаги Лохутий номидаги Давлат мусиқали театрида ишлаб, шу театр студиясини тамомлаган. 1935—36 йилларда Самарқанддаги тожик ва яҳудийлар мусиқали театрида яккахон. 1936—60 йилларда ўзбек давлат филармониясида ишлаган. "Занг ўйин", "Гулузорим", "Танавор", "Дилхирож", "Бухороча рақс" каби рақсларни ижро этган. 1960—89 йиллар Тошкент тўқимачилар саройи қошидаги халқ рақс ансамблида бадиий раҳбар.
Вилоят Оқилова (1937.12.10, Самарқанд) — раққоса, балетмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (1989). И.О.қизи. 1958—94 йиллар филармонияда раққоса, балетмейстер, 1994—96 йиллар "Туркистон" саройида, 1996-йилдан Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқалар жамиятида балетмейстер. "Занг", "Ларзон", "Шодлик", "Хоразм лазгиси", "Тожик гўзали", "Помир рақси", "Афғонча", "Дилрабо", "Шодиёна" каби бир қанча рақсларни кўтаринкилик, жўшқинлик билан ижро этган.
Балетмейстер сифатида "Чорзарб", "Самандарий", "Бухоро тўлқини", "Танавор 2", "Афғонча", "Тожикча", "Сурнай лазгиси" каби рақсларни саҳналаштирган. Раққосанинг ижоди лирик жўшқинлиги, нафис, равон ижроси, оёқ, қўл, бош ва тана ҳаракатларининг умумий оҳангга бўйсуниши, шўхчанлиги, пластик ифодавийликнинг кучлилиги билан ажралиб туради. "Зарафшон" ансамблининг ташкилотчиларидан. Р. Султонова, Ф. Солиҳова, Р. Абдулхайирова, Н. Олимова, Э. Норбоева, Х. Ихтиёроваларга устозлик қилган. "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган (1998).
Зулайҳо Оқилова (1945.12.3, Тошкент — 2000.30.9, Москва) — раққоса, балетмейстер. И.О.қизи. Навоий театрида М. Левиевнинг "Суҳайл ва Меҳри", Д’Фалянинг "Севги-сеҳиргар" балетларини саҳналаштирган. "Шарқ миниатюралари" (реж. Л. Файзиев) филмига ҳам балетмейстерлик қилган. Бир қанча ўзбек ("Чехра", "Балиқ ва балиқчи", "Тинчликни асранг!") ва жаҳон халқлари рақсларини моҳирона ижро этган.
Лола Оқилова (1957.10.6, Тошкент) — раққоса. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1990). И.О.қизи. "Парипари", "Тожик гўзали", "Бахт қуши", "Фарғонача", "Хоразмча", "Учрашув", "Ларзон" ва бошқа рақслари билан танилган. И.О.га бағишланган "Оқиловлар рақсга тушади" ("Чарху ду зону") ва "Қувонч" (реж. А. Ёқубов, 1980) филмлари суратга олинган.
Гавҳар Оқилова (1949.27.4, Тошкент) — дирижёр, И.О.қизи. Юсуф Оқилов (1963.28.2, Тошкент) — композитор. И О.ўғли.
Моҳина Аширова.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |