Oqiziqlar
Оқизиқлар — дарё оқимлари билан бирга сув омборлари, кул ва денгизларга оқиб келадиган минерал ва органик заррачалар. О. дарё узани, жарлик ва сойларнинг оқар сувлар, дарё ҳавзаларидаги жинсларнинг ёмғир ва эриган қор сувларида ювилишидан ҳосил бўлади. Табиий шароитларда О.нинг катта-кичиклиги тоғ дарёларида бир неча ўнлаб см гача бориши мумкин (шағал ва ҳарсанглар). Сувдаги О. миқ-дори унинг лойқалик даражасини белгилайди, кг/м3, г/м3, мг/л ва %да улча-нади. Ўрта Осиёнинг текисликларидан оқадиган дарёларида лойқалик даражаси юқори (Амударёда 4,6, Сирдарёда 2 кг/м3 гача). Сувдаги ҳаракатига қараб О. муаллақ (сув ичида сузиб юрувчи) ва сув ости (сув остида ўзан бўйлаб сирғалиб силжийдиган) турларга бо'линади. Сувнинг оқим тезлигига қараб сув ости О. муаллақ ҳолатга ўтиши ва аксинча бо'лиши мумкин. Айниқса, тошқин ва тулин сув вақтида О. жуда жадал ҳосил бо'лади. Маълум вақт ичида (ой, йил) оқимнинг жўшқин кесими орқали ўтувчи О. миқдори дарёнинг қаттиқ оқими (т/ой, т/йил) дейилади. Ўрта Осиё дарёларининг қаттиқ оқими жуда катта миқдорни ташкил этади. Мас, Амударё йилига 300 млн. т гача О. келтиради. О.ни ва қаттиқ оқимни о'рганиш гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлатишда катта аҳамиятга эга. О. чукиши натижасида сув олиш иншоотларининг хизмат муддати қисқаради, каналларнинг сув ўтказиш имконияти ва сув омборларининг сиғими камаяди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |