Oqkarrak
Оқкаррак (Онопордум Л.) — мураккабгулдошлар оиласига мансуб икки йиллик бегона ўт. Ўзбекистонда О.нинг оддий О. (О. аcантҳиум Л.), олга О.ги (О. олгаэ Ргл.) турлари учрайди. Пояси сершох, тик усади, бўйи 80—120 см. Илдизи йўғон, ўқилдиз. Илдиз бўғзидаги барглари чўзиқ-тухумсимон, асосий барглари намацимон, четлари тиканли, арратишли, навбатма-навбат жойлашган. Гуллари тўқ қизил, саватчалари шохчаларининг учида 1—3 тадан, бандсиз тўпгул ҳосил қилади. Меваси — кулранг ёки жигарранг уруғча. Июн — сентабрда гуллайди ва мевалайди. Уруғидан кўпаяди. Уруғлари 20—25° ҳароратда униб чиқади. Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Асосан лалми суғориладиган экинлар орасида, ташландиқ ерлар, йўл ёқалари, ариқканал бўйлари, боғ ва токзорларда учрайди.
Кураш чоралари: ерни чуқур ҳайдаш, ғаллазорларни 2,4=Д препаратлари билан дорилаш.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |