Oqlovchi gillar
Оқловчи гиллар — моддаларни ютиш (сорбсион) ва тозалаш хусусиятига эга бўлган тоғ жинслари, фойдали қазилмалар. О.г., асосан, монтмориллонит таркибли бентонит гиллари ёки вулканоген - чўкинди кремнийли тоғ жинслари (диатомит, трепел, опока) дан иборат вулканоген жинслар-ниг гидрокимёвий йўл билан ўзгаришидан ҳосил бўлади. Активлантирилган, яъни кислоталар қўшилган О.г. (мас, кримсил, осканит)нинг ютиш ва оклаш хусусияти энг яхши табиий О.г.никидан 3—3,5-марта юқори бўлади. О.г. нефт маҳсулотлари, мой ва ҳайвон ёғлари, сирка, винолар, витамин, антибиотикларни тозалаш, сувни юм-шатиш, газламаларни оқартиришда, шунингдек, упа-элик саноатида ишлатилади. Минерал таркиби бўйича О.г. бир неча турга бўлинади: бейделлит, бентонит, аттапулгит, палигорскит ва топилган жойи номи билан аталади: флоридин (АҚСҲ), монотмориллонит (Франсия), гумбрин ва асканит (Гу-рузия), гилоби (Озарбайжон), (Қрим), навбахит (Ўзбекистон) ва бошқа [1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |