Оқманғит — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги шаҳарча (1980-йилдан), туман маркази. Туманнинг шимолий қисмида жойлашган. Яқин темир йўл стансияси — Нукус (18 км). Аҳолиси 8,1 минг кишини ташкил этади (2000). Оқманғитда умумий таълим мактаблари, клуб, кутубхоналар, касалхона ва бошқа даволаш муассасалари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари фаолият кўрсатади. Оқманғит — Нукус йўналишида автобус қатнайди.[1]

Оқманғит
шаҳар
42°36′0″Н 59°32′0″Э / 42.60000°Н 59.53333°Э / 42.60000; 59.53333
Мамлакат Ўзбекистон
Республика Қорақалпоғистон
туман Нукус тумани
Аҳолиси
8 100
Вақт минтақаси УТC+5
Oqmangʻit xaritada
Oqmangʻit xaritada

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил