Оқмия (Вехибиа алопеcуроидес (Л.) жаков) — дуккакдошлар оиласига мансуб илдиз бачкили, кўп йиллик карантин бегона ўт. Пояси тик усади, сершох, бўйи 40—80 см. Барглари чўзинчоқ, четлари яхлит, кумуш-ипаксимон. Гуллари сарғиш шода тўпгулга йиғилган. Уруғи ва илдизпояларидан кўпаяди. Бир тупи 600—800 уруғ беради. Уруғлари заҳарли. 15—20° ҳароратда униб чикали. Илдиз бўғзидан илдизпоялар ўсиб чиқиб, 50—60 см дан кўпроқ чуқурга кириб боради. Илдизпоядан кўплаб куртаклар ҳосил бўлади. Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Беда, ғўза, ғалла экинлари орасида учрайди. Суғориш шохобчалари бўйлари, дала, йўл ёқалари, боғ, токзорлар, қўриқ ерларда ўсади.

Кураш чоралари: уруғликни тозалаш; ерни 30—35 см чуқурликда хдйдаш; чопиқталаб экинларни моти-галаш; ғалла экинларига 2,4 — Д гербициди пуркаш тавсия этилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил